Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Жаннат яқиндир

Жаннат яқиндир

Юклаб олинг:

Нотали матн

  1. 1. Қушларни тинглаб ҳавас-ла,

    Осмонга назар солинг.

    Зар сочин ёйган офтоб-ла

    Чаманзор бўйлаб сайил қилинг.

    Атроф тўла дўстлар-ла,

    Ишониш қийин бунга.

    Лек етдик ушбу кунга:

    Энди замин жаннатдир.

  2. 2. Тоғларда ҳам, сой бўйлаб ҳам

    Кўринар ҳовли уйлар.

    Чархпалак эса сувлар-ла

    Жўрликда гўзал қўшиқ куйлар.

    Дала тўлди бошоқ-ла,

    Теримнинг вақти келди.

    Орзулар рўёб бўлди:

    Энди замин жаннатдир.

    (ЎТИШ)

    Дўстлар билан тўлди давра,

    Кутгандик бу пайтни бирга.

    Кўзда тинди алам ёши,

    Бутун дунё чўмди бахтга.

  3. 3. Овозлар янграр жаранг-ла,

    Майсалар ҳиди эсар.

    Дўстларни қарши олгаймиз,

    Дастурхон ёзгаймиз тонг саҳар.

    Тангрига раҳмат айтгаймиз

    Севгиси учун мудом.

    У файзин этди инъом:

    Энди замин жаннатдир.

    (ЎТИШ)

    Шодлик ила яшнар қалбим,

    Кўрсам сенинг шодон юзинг.

    Ушбу истак бажо бўлди:

    Бугун менга бағринг очдинг.

  4. 4. Бу жаннат яқиндир,

    У келгайдир тез кунда.

    Яҳова бунга кафилдир,

    Зеро У Ўзи берди ваъда.

    Интизор бўлиб кутгаймиз

    Шу ажиб бахтли пайтни.

    Биламиз, яқин қолди,

    Жаннат келгай албатта.