Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Пессимизмни енга оласиз

Пессимизмни енга оласиз

Пессимизмни енга оласиз

МУВАФФАҚИЯТСИЗЛИККА дуч келсангиз, бунга қандай қарайсиз? Кўп мутахассисларнинг фикрича, бу саволнинг жавоби сиз пессимист ёки оптимист эканингизни ошкор этади. Барчамиз ҳаётда турли оғир қийинчиликлардан азоб чекамиз. Баъзилар бошқаларга қараганда кўпроқ қийинчиликларни бошдан кечиради. Нега айрим одамлар қийинчиликлардан кейин ҳам оёққа туриб, яна йўлида давом этади, бошқалар эса нисбатан кичик қийинчиликларга учраса ҳам таслим бўлади?

Айтайлик, сиз иш қидиряпсиз. Суҳбатга борасиз, рад жавобини оласиз. Хўш, ўзингизни қандай ҳис қиласиз? Буни қалбингизга яқин олиб, асло ечилмайдиган муаммо деб билишингиз ва: «Ким ҳам мендай одамни ишга оларди? Мен ҳеч қачон иш топа олмайман», деб ўйлашингиз мумкин. Ёки бундан ҳам ёмони ушбу муваффақиятсизлик ҳаётингизнинг ҳар бир соҳасига таъсир қилишига йўл қўйиб: «Қўлимдан ҳеч нарса келмайди. Ҳеч кимга керак эмасман», деб ўйлашдир. Иккала вазиятда ҳам пессимистларга хос фикрлаш тарзи намоён бўлмоқда.

Пессимизм билан курашиш

Қай йўсин пессимизм билан курашиш мумкин? Қўйиладиган биринчи муҳим қадам бу каби салбий фикрларни аниқлашни ўрганишдир. Кейинги қадам улар билан кураш олиб бориш. Нима учун сизни ишга олишмагани борасида мантиқан фикр юритиб кўринг. Мисол учун, ишга қабул қилинмаганингизнинг сабаби чиндан ҳам ҳеч ким сизни ишга олишни истамаганидами? Эҳтимол, иш берувчи шунчаки бошқа йўналишдаги мутахассисни излаётгандир.

Муайян фактлардан фойдаланиб, руҳингиз тушишига сабаб бўлаётган пессимистик фикрларни аниқлай оласиз. Бир марта муваффақиятсизликка дуч келганингиз чиндан ҳам қўлингиздан ҳеч нарса келмаслигини англатадими? Ҳаётингизнинг бошқа соҳаларида маънавий ишларда, оилавий ёки дўстона муносабатларда эришган муваффақиятингиз тўғрисида бир ўйлаб кўринг. Нима юз бериши борасида олдиндан қўрқинчли тахминлар қилиб, барчасини оқ-қора рангда тасаввур қилмасликни ўрганинг. Қолаверса, бир кун келиб иш топарсиз. Буни билмайсиз-ку! Салбий фикрлаш тарзини енгишдан кўпроғини қила оласиз.

Ижобий бўлиб, мақсад сари интилинг

Сўнгги йиллар мобайнида тадқиқотчилар умид тушунчасига қизиқарли, аммо шу билан бирга тор маънода тавсиф беришди. Уларнинг айтишича, умид мақсадларингизга эриша олишингизга бўлган ишончни ўз ичига олади. Навбатдаги мақолада аслида умид бундан ҳам кўпроғини ўз ичига олишини кўриб чиқамиз. Аммо юқорида келтирилган тавсифнинг ҳам бир нечта фойдали томони бордай кўриняпти. Бундай орзу-умидларимизга диққат қаратиб, ижобийроқ фикрлай оламиз ва мақсадларимиз сари интиламиз.

Келажакдаги мақсадларимизга эришишимизга ишонишимиз учун мақсадлар қўйишимиз ҳамда уларга эришишда тажриба орттиришимиз керак. Борди-ю, бундай тажрибага эга эмасман, деб ўйлаётган бўлсангиз, мақсадлар қўйиш борасида жиддий фикр юритиб кўрсангиз арзийди. Хўш, қандайдир мақсадингиз борми? Ҳаётимиз бир қолипга тушиб қолиши ва турмуш ташвишларига берилишимиз жуда осон. Шу сабабдан, ҳаётдан аслида нимани истаётганимиз ва биз учун нима муҳим экани борасида ўйламай қўйишимиз мумкин. Устувор нарсаларни аниқлаш борасидаги мазкур амалий принципни анча йиллар олдин ёзилган Муқаддас Китобдан топишимиз мумкин. У ерда: «Қайси нарсалар муҳимроқ эканини фарқланглар», деб айтилган. (Филиппиликларга 1:10)

Нима муҳим эканини аниқлагач, ҳаётимизнинг турли соҳаларида, масалан, Худога топинишда, оилада ва кундалик ҳаётимизда муайян мақсадларни қўйиш осонроқ бўлади. Бошида ҳаддан ортиқ кўп мақсадлар қўйишнинг ўрнига, эришиш осон бўлган мақсадларни қўйиш муҳим. Агар қўйган мақсадимизга эришиш жуда қийин бўлса, руҳимиз тушиши ва таслим бўлишимиз ҳеч гап эмас. Шу боис, одатда эришишга кўп вақт кетадиган катта мақсадларни қисқа вақт ичида эришса бўладиган кичик мақсадларга бўлиш оқилонадир.

«Хоҳиш бор жойда имкон топилади» деган мақол замирида бир ҳақиқат ётади. Асосий мақсадларимизни ёдда сақлар эканмиз, уларга эришишда жон куйдириш учун кучли иродага, яъни истак ва қатъийликка эга бўлишимиз лозим. Мақсадларимизнинг муҳимлиги ва уларга эришиш қандай натижа келтириши тўғрисида фикр юритиш бу қатъийлигимизни мустаҳкамлаши мумкин. Албатта, тўсиқлар пайдо бўлади. Лекин уларга боши берк кўчадай эмас, балки қизиқарли вазифадай қарашимиз керак.

Бундан ташқари, мақсадларимизга эришишнинг амалий йўллари борасида ҳам ўйлаб кўриш даркор. Рик Снайдер исмли ёзувчи умиднинг муҳимлиги борасида улкан тадқиқот ўтказиб, қўйилган мақсадга эришиш учун инсон ҳар хил йўлларни ўйлаб кўриши кераклигини маслаҳат беряпти. Шунда, биттаси иш бермаса, иккинчисини, учинчиси ва ҳоказоларни қилиб кўрса бўлади.

Қолаверса, Снайдер бир мақсаддан бошқасига қачон ўтишни ўрганиш борасида ҳам тавсиялар берган. Агар мақсадимизга эриша олмаётган бўлсак ва бу бизни ташвишлантираётган бўлса, руҳимиз тушади, холос. Бироқ уни эришиш қўлимиздан келадиган бошқа мақсадга алмаштирсак, умид қилишимиз мумкин бўлган бирон нима пайдо бўлади.

Муқаддас Китобда бу борада ёрқин мисол келтирилган. Масалан, шоҳ Довуд Худованд Яҳова учун маъбад қуришни дилида ният қилиб юрган. Бироқ Худо маъбадни унинг ўғли Сулаймон қуришини айтган. Довуд умиди пучга чиққанидан қовоғини осиб юрмади ёки ўжарлик қилмади. Аксинча, у мақсадларини ўзгартирди. У бор кучини ўғли Сулаймон бу лойиҳани ўз ниҳоясига етказа олиши учун керак бўладиган маблағ ва хомашёларни йиғиб қўйишга сарфлади. (3 Шоҳлар 8:17–19; 1 Солномалар 29:3–7)

Пессимизмга қарши курашиш, ижобий нуқтаи назарни ривожлантириш, мақсад сари интилиш орқали шахсий умид даражангизни оширган бўлсангиз ҳам, бунинг ўзи етарли бўлмаслиги мумкин. Қанақасига? Бу дунёда умидимизни йўқотишга сабаб бўладиган аксарият омиллар ихтиёримизда эмас. Хўш, одамларга азоб келтираётган даҳшатли муаммоларни, яъни камбағаллик, урушлар, ноҳақлик, қўрқинчли касалликлар ва ўлимга қарамай, қай йўсин ижобий нуқтаи назарни сақлаб қолиш мумкин?

[7- саҳифалардаги расм]

Сизни ўзингиз истаган ишга қабул қилишмаса, энди ҳеч қачон иш топа олмайман, деб ўйлаяпсизми?

[8- саҳифалардаги расм]

Мақсадларга келганда, шоҳ Довуд мослашувчан бўлган