Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

5. Азоб-уқубатларимиз қачондир тугайдими?

5. Азоб-уқубатларимиз қачондир тугайдими?

Нега буни билиш муҳим?

Азоб-уқубатлар тугашига умид қилиш ҳаётга ҳамда Худога бўлган нуқтаи назаримизни яхши томонга ўзгартириши мумкин.

Бу ҳақда ўйлаб кўринг

Кўплар азоб-уқубатларга чек қўйишни истайди, аммо уларнинг бу борадаги имкониятлари чегараланган. Қуйидаги маълумотларга эътибор берайлик:

Тиббиёт ривожланиб бораётганига қарамай,..

  • юрак хасталиклари ўлимнинг асосий сабаби бўлиб қолмоқда;

  • саратон касаллиги ҳар йили миллионлаб инсонларнинг ҳаётига зомин бўлмоқда;

  • «дунё ҳали-ҳануз қадимги, янги ва қайталанаётган юқумли касалликлар хавфи остида қолмоқда», деб ёзади бир журналда фалсафа доктори Дейвид Блум. («Frontiers in Immunology»)

Баъзи мамлакатлар моддий жиҳатдан фаровон эканига қарамай,..

  • ҳар йили миллионлаб болалар нобуд бўлмоқда ва бу асосан камбағал одамлар яшайдиган ҳудудларда рўй бермоқда;

  • миллиардлаб инсонлар оддий санитария шароитларисиз яшамоқда;

  • юз миллионлаб одамлар тоза ичимлик сувига муҳтож бўлмоқда.

Инсон ҳуқуқларидан хабардорлик даражаси ошганига қарамай,..

  • одам савдоси кўп мамлакатларда давом этмоқда ва бу билан шуғулланаётган жиноятчилар жавобгарликка тортилмай қолмоқда. Сабаби, ҳукумат «бу муаммо борлигидан ё хабардор эмас, ё унга қарши курашиш учун етарлича ресурсларга эга эмас». («United Nations report»)

    КЎПРОҚ БИЛИБ ОЛИНГ

    jw.org сайтидаги «Худонинг Шоҳлиги нима?» номли видеони томоша қилинг.

Муқаддас Китобда нима дейилган?

Худо бизга ғамхўрлик қиляпти.

У дард-аламларимизга бефарқ эмас.

«[Худо] мазлумдан жирканмади, қайғусига эътиборсиз бўлмади, юзини ундан яширмади. Ундан ёрдам сўраб ёлворганида, У эшитди». (ЗАБУР 22:24)

«Барча ғам-ташвишларингизни Унга ташланглар, чунки У сизларга ғамхўрлик қилади». (1 БУТРУС 5:7)

Азоб-уқубатлар абадий давом этмайди.

Муқаддас Китобда Худонинг бизга нисбатан нияти амалга ошиши ваъда қилинган.

«Худо уларнинг кўзидаги ҳар қандай ёшни артиб олади. Ўлим, мотам, фарёд ва оғриқ бошқа бўлмайди». (ВАҲИЙ 21:3, 4)

Худо инсоният бошдан кечираётган азоб-уқубатларнинг сабабларини бартараф этади.

У буни Ўзининг Шоҳлиги орқали бажо қилади.

«Самодаги Худо асло яксон қилинмайдиган шоҳлик ўрнатади. Бу шоҳлик бошқа халқларнинг қўлига берилмайди. У... ўзи абадий туради». (ДОНИЁР 2:44)