Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

АЛҒОВ-ДАЛҒОВ ДУНЁДА

3 | Яқинларингиз билан муносабатларингизни мустаҳкамланг

3 | Яқинларингиз билан муносабатларингизни мустаҳкамланг

НЕГА БУ МУҲИМ?

Дунёдаги қийинчиликлар дастидан кўп одамлар хавотирга тушяпти. Натижада уларнинг орасидаги оқибат йўқоляпти.

  • Одамлар дўстларидан узоқлашиб кетяпти.

  • Эр-хотинларнинг бир-биридан кўнгли совияпти.

  • Ота-оналар фарзандларининг ташвишларига кам ёки умуман эътибор қаратишмаяпти.

Нимани билишингиз керак?

  • Дўстларингиз айниқса қийин пайтларда жисмоний ва ҳиссий саломатлигингизни асрашга кўмаклаша олади.

  • Дунё алғов-далғов бўлаётгани дастидан юзага келадиган стресс оилангизда кутилмаган муаммолар туғдириши ҳеч гап эмас.

  • Салбий янгиликлар фарзандларингизга сиз ўйлаганингиздан ҳам кучлироқ таъсир қилиши мумкин.

Ҳозир нима қилишингиз мумкин?

Муқаддас Китобда шундай дейилган: «Чин дўст ҳамма вақт севади, оғир дамда биродарига таянч бўлади». (Ҳикматлар 17:17)

Сизга таянч бўладиган ва яхши маслаҳатлар бера оладиган дўстингизни кўз олдингизга келтиринг. Бундай одам борлигини билишнинг ўзи кундалик муаммолар билан курашишингизга куч бахш этади.