Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Миллионлаб руҳий мавжудотлар

Миллионлаб руҳий мавжудотлар

Муқаддас Китобда кўпгина руҳий шахслар борлиги ҳақида айтилган. Худованд Яҳова ҳам руҳий шахсдир (Юҳанно 4:24; 2 Коринфликларга 3:17, 18).

Бир вақтлар коинотда Яҳова Таолодан бошқа ҳеч ким йўқ эди. Кейин Яҳова, фаришталар деб номланган руҳий шахсларни яратган. Улар жуда кўп бўлиб, одамлардан кўра юқорироқ онг ва кучга эга. Масалан Дониёр пайғамбарга келган ваҳийда, у юз миллионлаб фаришталарни кўрган (Дониёр 7:10; Ибронийларга 1:7).

Худо, Ер сайёрасини барпо этишдан олдин, фаришталарни дунёга келтирган эди (Аюб 38:4–7). Улар аввалига ерда яшаб, кейин эса ўлган одамлар эмас.

Парвардигор Яҳова, миллионлаб руҳий шахсларни яратган