Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Самода кўтарилган исён

Самода кўтарилган исён

Момо Ҳаво Шайтоннинг гапига кўнганида, Аллоҳнинг душманига айланди

Яҳова Таоло барча руҳий шахсларни яхши қилиб яратган. Бироқ кейинчалик битта фаришта ёвуз бўлиб қолди. Бу — Шайтон Иблисдир. Шайтон, инсонлар ер юзида Яҳовага эмас, балки унга сиғинишларини хоҳлаган. Шунда қуйидаги ҳодиса юз берди.

Адан боғида мазали мевалар берадиган дарахтлар жуда кўп эди. Яҳова, Одам Ато ва Момо Ҳавога барча дарахтларнинг меваларидан бемалол еяверишлари мумкинлигини айтган. Аммо битта дарахтнинг мевасидан ейиш тақиқланганди. Худо уларни огоҳлантириб, бу дарахтнинг мевасидан еган куниёқ ўлишларини айтганди (Ибтидо 2:9, 16, 17).

Кунларнинг бирида Момо Ҳаво ёлғиз қолганида, у билан илон гапирди. Албатта илоннинг ўзи сўзлагани йўқ, аслида Шайтон у орқали Момо Ҳавога мурожаат қилган эди. У аёлга, агар тақиқланган мевани есанг, мутлақо ўлмайсан, балки Худо каби доно бўласан, деди. Бу барча ваъдалар ёлғон бўлган. Бироқ Момо Ҳаво Шайтонга ишониб, мевадан еди. Сўнг, Одам Атога берди ва у ҳам еди (Ибтидо 3:1–6).

Ушбу ҳодисадан, Шайтон ёлғончи ва исёнчи эканини билиб оляпмиз. Шайтон Момо Ҳавога, Худога итоатсизлик қилсанг ўлмайсан, деб айтган. Лекин бу уйдирма эди. Зотан у ҳам, Одам Ато ҳам ўлди. Шайтон эса ўша вақтда ўлмаган бўлса-да, барибир бу кўргилик уни кутмоқда, чунки у гуноҳ қилган. Ҳанузгача у тирик бўлиб, инсониятни йўлдан оздиряпти. У ўша-ўша ёлғончи ва одамларни Аллоҳнинг қонунлари ни бузишга ундаяпти (Юҳанно 8:44).

Бошқа фаришталарнинг исёни

Кейинчалик бошқа фаришталар ҳам ёвуз бўлиб қолишди. Бу фаришталар ер юзидаги гўзал аёлларни кўриб, улар билан жинсий алоқада бўлишни хоҳлашди. Шу боис улар ер юзига тушиб, одам шаклига киришди-ю, аёлларни хотинликка олишди. Аммо бу Худонинг иродасига зид эди (Ибтидо 6:1, 2; Яҳудо 6).

Аёллар билан ахлоқсиз жинсий алоқада бўлиш учун, ёвуз фаришталар ерга тушдилар

Инсониятга бу жуда кўп қийинчиликлар келтирди. Фаришталарнинг хотинлари бола кўришди, бироқ бу оддий болалар бўлмаган. Улар катта бўлган сари ёвуз ва шафқатсиз девқоматларга айланишди. Оқибатда бутун ер юзи зўравонликка тўлиб кетди, шунда Яҳова барча ёвуз одамларни Буюк тўфонда қириб ташлашга қарор қилди. Тўфондан фақатгина солиҳ киши бўлган Нуҳ ва унинг оиласи омон қолди (Ибтидо 6:4, 11; 7:23).

Ёвуз фаришталар эса ўлмасдан, осмонга қайтишди. Лекин улар жазоланиб, солиҳ фаришталардан иборат бўлган Худонинг оиласига кириш имконидан маҳрум бўлишди. Бундан ташқари, энди одам шаклига киришни Яҳова уларга тақиқлаб қўйди. Охир оқибатда улар Худонинг буюк ҳукми пайтида ҳалок бўлишади (2 Бутрус 2:4; Яҳудо 6).

Шайтон осмондан отилди

Шайтон ва унинг ёвуз фаришталари осмондан отилди

XX асрнинг бошида осмонда жанг бўлди. Инжилда бу жанг шундай тасвирланган: «Осмонда жанг бўлди. Микоил [тирилтирилган Исо Масиҳ] ва унинг [яхши] фаришталари аждаҳога [Шайтонга] қарши уришдилар. Аждаҳо ҳам ўзининг [ёвуз] фаришталари билан урушга тушди. Аммо аждаҳо ғолиб келмади. Осмонда уларга бошқа жой қолмади. Улкан аждаҳо — иблис ва шайтон деб аталган, бутун дунёни алдаб йўлдан оздираётган ўша алмисоқ илон ўз [ёвуз] фаришталари билан бирга ер юзига отилди».

Бу жанг нима билан якунланди? Инжилда давом этилиб қуйидагича ёзилган: «Шодланинг, эй осмону фалак ва унда яшовчилар!» Яхши фаришталарга бу катта шодиёна келтирди, чунки Шайтон ва унинг ёвуз фаришталари, ёки руҳлар энди осмондан отилишди. Бироқ, инсонларга бу қандай таъсир қилди? Муқаддас Китобда: «Аммо ер ва денгизнинг ҳолига вой! Зеро иблис вақт оз қолганини билиб, мудҳиш қаҳр-ғазаб ила сизнинг олдингизга тушди»,— деб айтилган (Ваҳий 12:7–9, 12).

Хуллас, Шайтон ва унинг ёвуз фаришталари инсониятни йўлдан оздириб, уларга жуда кўп қайғу келтирмоқда. Бу ёвуз фаришталар жинлар деб аталган. Уларнинг барчаси Худонинг душманлари бўлиб, ёвузлик қилишяпти.