Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

ИЛОВА

Бош фаришта Микоил ким ўзи?

Бош фаришта Микоил ким ўзи?

МУҚАДДАС КИТОБДА Микоил исми бир неча марта учрайди, холос. Аммо унинг исми тилга олинган барча воқеалар жуда муҳим. Масалан, Дониёр китобида Микоил ёвуз фаришталарга қарши жанг қилгани, Яҳудонинг мактубида Микоил Шайтон билан баҳслашгани ҳамда Ваҳий китобида у Иблис ва унинг жинларига қарши чиққани ҳақида ёзилган. Яҳованинг ҳукмдорлигини ҳимоя қилиб ва Унинг душманлари билан курашиб Микоил ўз исмига мувофиқ тарзда иш тутяпти. Бу исмнинг маъноси эса «Худога ўхшаш ким бор?» дегани. Қизиқ, Микоил ким ўзи?

Баъзан битта одамнинг бир неча исми бўлиши мумкин. Масалан, Ёқуб пайғамбарни шунингдек Исроил, ҳаворий Бутрусни эса Симун деб аташар эди. (Ибтидо 49:1, 2; Матто 10:2) Шу каби, Муқаддас Китобдан билиб оляпмизки, Исо Масиҳ ер юзига келишидан олдин ва тирилганидан сўнг самода Микоил исми билан аталган. Келинг, бунинг тасдиғини Муқаддас Китобдан топайлик.

Бош фаришта. Худонинг Каломида Микоил «бош фаришта» деб аталган. (Яҳудо 9) «Бош фаришта» ибораси Муқаддас Китобда фақатгина бирликда учрайди ва ҳеч қачон кўпликда қўлланилмаган. Демак, фақатгина битта бош фаришта мавжуд. Қолаверса, бу ибора Исога нисбатан қўлланилган. 1 Салоникаликларга 4:16 да тирилган Исо Масиҳ ҳақида қуйидагини ўқиймиз: «Ҳазратимизнинг ўзи бош фариштанинг овози билан буйруқ берди». Бу оятда Исонинг овози ҳақида бош фариштанинг овози, деб айтилган. Хуллас, Исо бош фаришта Микоилдир.

Қўшин сардори. Муқаддас Китобда қуйидагини ўқиймиз: «Микоил ўз фаришталари билан аждаҳога [ва унинг фаришталарига] қарши жанг қилди». (Ваҳий 12:7) Микоил садоқатли фаришталардан иборат қўшиннинг сардоридир. Ваҳий китобида Исо ҳам фаришталардан иборат қўшиннинг сардори сифатида тасвирланган. (Ваҳий 19:14–16) Ҳаворий Павлус «Ҳазрати Исо» ва унинг «қудратли фаришталари» ҳақида айтиб ўтган. (2 Салоникаликларга 1:7) Муқаддас Китобда ҳам Микоил ва «унинг фаришталари», ҳам Исо ва «унинг фаришталари» ҳақида ёзилган. (Матто 13:41; 16:27; 24:31; 1 Бутрус 3:22) Худо Каломининг ҳеч бир оятида самода садоқатли фаришталардан иборат иккита қўшин борлиги, яъни бирини Микоил, иккинчисини Исо бошқариши ҳақида ёзилмаган. Мантиқан хулоса қилиш мумкинки, Микоил самовий мавқега эга Исо Масиҳнинг ўзи *.

^ абз. 1 Микоил, бу айнан Исо Масиҳ эканини кўриш учун Яҳованинг Шоҳидлари томонидан кўп тилларда нашр этилган «Муқаддас Китобни англамоқ» энциклопедиясининг «Микоил» мавзусига қаранг.