Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

ИЛОВА

Онанизмни қандай енгиш мумкин?

Онанизмни қандай енгиш мумкин?

Онанизм ёки мастурбация маънан зарарли одат ҳисобланиб, ўтакетган худбинликка ва онгни булғашга олиб келади *. Шунингдек, онанизм билан шуғулланиш, кишини бошқаларга шаҳвоний ҳирсни қондирадиган ўлжадек қарайдиган қилиб қўяди. Шунда у жинсий алоқани, икки инсон ўртасидаги севги изҳори сифатида эмас, балки шунчаки шаҳвоний ҳирсни қондириш йўли деб қабул қилади. Бу эса фақат бир лаҳзалик лаззат келтиради холос. Аслида, онанизм «фаҳшбозлик, нопоклик, ёмон ҳирсу ҳаваслар» каби тана нафсларини ўлдириш ўрнига уларни қўзғатади (Колосаликларга 3:5).

Ҳаворий Павлус бундай деб ёзган: «Эй севикли биродарларим... бадан ва руҳимизни булғовчи ҳар қандай мурдорликдан ўзимизни тозалаб, Худодан қўрқиб яшаб, бутунлай муқаддас бўлайлик» (2 Коринфликларга 7:1). Ушбу сўзларга амал қилиш сиз учун қийиндек туюлса, ноумид бўлманг. Яҳова «кечиримли» ва ёрдам беришга тайёр (Забур 85:5; Луқо 11:9–13). Гарчи баъзида бу нопок одатдан ўзингизни тийишнинг уддасидан чиқа олмаётган бўлсангиз-да, бундан виждонингиз қийналиб, ундан қутулишга уринаётганингиз, ниятингиз яхшилигидан далолат беради. Боз устига, «Худо кўнглимиздан улуғ эканини... У ҳамма нарсани аниқ билишини» унутманг (1 Юҳанно 3:20). Аллоҳ фақат гуноҳларимизни эмас, аслида қанақа инсон эканимизни ҳам кўради. Худо биз ҳақимизда барча нарсани билар экан, Ундан раҳм-шафқат ҳақида сўраган илтижоларимизни ҳамдардлик ила тинглайди. Шундай экан, бир нарса юз бергудек бўлса дарров отасининг ёнига югурадиган бола сингари, Унга самимий ибодат қилишдан тўхтаманг. Яҳова албатта сизга соф виждон ато этади (Забур 50:3–14, 19; Ишаё 1:18). Шубҳасизки, сиз ҳам ибодатингизга яраша иш тутишингиз даркор. Мисол учун, порнографиянинг ҳар туридан, шу ҳисобда ёмон мулоқотдан узоқлашинг *.

Борди-ю онанизм билан шуғулланиш одати барибир сизни безовта қилса, бу ҳақда имондаги ота-онангиз ёки маънан етук яқин дўстингиз билан бўлишишдан уялманг (Ҳикматлар 1:8, 9; 1 Салоникаликларга 5:14; Титусга 2:3–5) *.

^ абз. 1 Онанизм — шаҳвоний лаззат олиш йўлида ўзининг жинсий аъзоларини силаш ва уқалашни англатади.

^ абз. 2 Уйда компьютердан фойдаланишни назорат қилишнинг амалий услуби, уни ҳаммага кўринадиган жойга ўрнатишдир. Бундан ташқари, баъзилар, номаъқул нарсаларни киритмайдиган компьютер программаларини харид қилишади. Шундай бўлса-да, ҳеч бир компьютер программаси тўлиқ ҳимояни таъминлай олмайди.

^ абз. 1 Онанизмни қандай енгишга нисбатан амалий маслаҳатларни, рус тилидаги «Уйғонинг» журналининг 2006- йил ноябрь сонидаги «Ёшлар сўрайдилар» сарлавҳаси остидаги «Қандай қилиб бу одатни енгишим мумкин?» номли мақоладан ва «Ёшларнинг саволлари. Амалий маслаҳатлар» китобининг 1- жилд, 178–182- саҳифаларидан топишингиз мумкин.