3- қўшиқ
«Аллоҳнинг Ўзи севгидир»
1. Аллоҳнинг Ўзи севгидир,
У бизга амр берар:
«Ўзаро меҳр боғланглар,
Фарзандим ахир сизлар».
Ҳазрати Исо айтганлар:
«Яҳовани севингиз».
Гар қалб, жон, онг, ва қувват-ла,
Бундай қилсак — бахтлимиз.
2. Севги рашк қилмас, мақтанмас,
Сабрли ва меҳрибон,
Ҳақиқатга қувонади,
Кеккаймас, аччиқланмас.
Севишга биз интилайлик,
Мана шу мақсадимиз.
Севги дилни яйратади,
Сайратади тилимиз.
3. Савобли ишлар қилишга
Чорлайди Худойимиз,
Борди-ю, йиқилсак ҳамки,
Кўтаради, турамиз.
Муҳаббати бор қалбларда,
Унинг нури порласин.
Севги энг аъло инъомдир,
Ҳеч қачон тугамасин.
(Шунингдек Марк 12:30, 31; 1 Кор. 12:31–13:8; 1 Юҳан. 3:23 га қаранг.)