9- қўшиқ
Худованд Яҳовани мадҳ этинг!
1. Мадҳ этинг, шарафлар айтинг!
Санолар куйланг Аллоҳга!
Яҳова исмидир Унинг,
Билдирайлик буни ҳаммага.
Тўнғич Ўғлига берди тожу тахт,
Шу йўсин келтирар нажот.
Келар яқинда улуғ бир куни,
Эшитсин барча одамзод.
(НАҚАРОТ)
Мадҳ этинг, шарафлар айтинг!
Яҳовага тан берсин олам!
2. Мадҳ этинг, куйланг баралла!
Жон-дилдан айлаб шодона.
Жар солинг Аллоҳ номини,
Улуғлаб ғайрат-ла мардона.
Тангри Яҳова, меҳр-шафқатли,
Таралди донғи дунёга.
Буюк ишлари ҳайратланарли.
Мақтовлар айтинг Худога.
(НАҚАРОТ)
Мадҳ этинг, шарафлар айтинг!
Яҳовага тан берсин олам!
(Шунингдек Заб. 88:28; 104:1; Ерм. 33:11 га қаранг.)