Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

10- қўшиқ

«Мен шу ердаман, мана, юборгин мени»

«Мен шу ердаман, мана, юборгин мени»

(Ишаё 6:8)

1. Бугун ёвуздир одамлар,

Аллоҳ исмини қоралар.

Унга қарши бўлган сўзлар,

Юрагимизни яралар.

Тангри номини ким оқлар?

Уни кўкларга кўтарар?

«Мана ўзим, мени юбор.

Бўлайин мангу вафодор.

(НАҚАРОТ)

Менда бу катта шараф бор,

Эй Раб, Ўзинг мени юбор!»

2. Аллоҳ бефарқдир, дейишар.

Инсофни ҳам тарк этишар.

Айримлар бутга сиғинса,

Бошқалар пул деб яшаса.

Ким мард бўлиб, олға борар?

Худо ҳукмини етказар?

«Мана ўзим, мени юбор.

Огоҳ этай қилиб ошкор.

(НАҚАРОТ)

Менда бу катта шараф бор,

Эй Раб, Ўзинг мени юбор!»

3. Ювошлар оҳ тортар бугун,

Ахир, ваҳшийликлар устун.

Лекин тинчлик топар кимлар,

Қалбларини кенг очганлар.

Ким уларга ёрдам берар?

Тангримиз кимни жўнатар?

«Мана ўзим, мени юбор.

Сенга Аллоҳим жон нисор!

(НАҚАРОТ)

Менда бу катта шараф бор,

Эй Раб, Ўзинг мени юбор!»

(Шунингдек Заб. 9:25; Ҳиз. 9:4 га қаранг.)