Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

7- қўшиқ

Аллоҳ Яҳовага бағишланув

Аллоҳ Яҳовага бағишланув

(Ибронийларга 10:7, 9)

1. Раб Яҳова бу оламни

Ажойиб яратган.

Осмон ҳам, ер ҳам Уники,

Ўзи ижод этган.

Ҳаёт нафасини берди,

Турли мавжудотга.

Лойиқдир У барча шарафга

Ва ҳамду саноларга.

2. Ҳақиқатни ўрнатиш чун,

Исо сувга чўмган.

Аллоҳ иродасини у

Чин дилдан бажарган.

Худонинг севимли Ўғли

Масиҳ деб ном олган,

Содиқ ва итоаткорона

Унга хизматда бўлган.

3. Олдинга келиб Тангримиз,

Исминг шарафлаймиз.

Ўзимиз учун яшамай,

Сенга топинамиз.

Бизни жуда севганинг чун

Бердинг Ўз Ўғлингни.

Энди ҳаёт тарзимиз билан

Мамнун қиламиз Сени.

(Шунингдек Мат. 16:24; Марк 8:34; Луқо 9:23 га қаранг.)