19- қўшиқ
Ваъда қилинган жаннат!
1. Ер юзида жаннат бўлади,
Бунга қатъий ишонамиз.
Гуноҳ, ўлим, касалликлардан
Бир кун келиб қутуламиз.
(НАҚАРОТ)
Бутун дунё жаннат бўлар,
Худо айтган кунлар келар.
Ваъдасига У вафодор,
Самоларда Шоҳлиги бор.
2. Парвардигор ният қилгандай,
Мозорлар ҳам бўш қолади.
Бир одамга Исо айтгандай,
У жаннатдан завқ олади.
(НАҚАРОТ)
Бутун дунё жаннат бўлар,
Худо айтган кунлар келар.
Ваъдасига У вафодор,
Самоларда Шоҳлиги бор.
3. Исо бизни бошлар жаннатга,
Янги ернинг у — Султони.
Шодон бўлиб биз улуғлайлик,
Мадҳ этайлик Яҳовани.
(НАҚАРОТ)
Бутун дунё жаннат бўлар,
Худо айтган кунлар келар.
Ваъдасига У вафодор,
Самоларда Шоҳлиги бор.
(Шунингдек Мат. 5:5; 6:10; Юҳан. 5:28, 29 га қаранг.)