23- қўшиқ
Яҳова — куч-қудратимиздир!
1. Ҳақ Таоло Яҳова — Халоскор,
Дилимиз Унга буткул умидвор.
Сен ҳақда айтишдан тўхтамаймиз,
Кулги, қарғишга парво қилмаймиз.
(НАҚАРОТ)
Қўрғон, бошпана бўлар Эгамиз,
Туну кун Уни шарафлаймиз.
У меҳрибон, куч-қудратга эга.
Нажот берар бизларга Яҳова.
2. Нурингдан шодликка тўлар юрак,
Ҳақиқатинг бизга яхши тиргак.
Каломингда теран маънолар бор,
Меъёрларинг — пўлатдек пойдевор.
(НАҚАРОТ)
Қўрғон, бошпана бўлар Эгамиз,
Туну кун Уни шарафлаймиз.
У меҳрибон, куч-қудратга эга.
Нажот берар бизларга Яҳова.
3. Биз иродангни бажо этайлик,
Ҳар вақт Иблисдан узоқлашайлик.
Сен бизларни доим мустаҳкамла,
Бардошли бўлиш учун маҳкамла.
(НАҚАРОТ)
Қўрғон, бошпана бўлар Эгамиз,
Туну кун Уни шарафлаймиз.
У меҳрибон, куч-қудратга эга.
Нажот берар бизларга Яҳова.
(Шунингдек 2 Шоҳ. 22:3; Заб. 17:3; Ишаё 43:12 га қаранг.)