Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

2- қўшиқ

Раҳмат Яҳова

Раҳмат Яҳова

(1 Салоникаликларга 5:18)

1. Раҳмат Яҳова, кун ва тун меҳринг чун,

Бошимиздан ёғдирган нуринг чун.

Раҳмат Художон, шараф бердинг бизга,

Дардларни тўкиш ёлғиз Ўзингга.

2. Раҳмат Яҳова, юбординг Ўғлингни,

Фидо қилди биз учун жонини.

Раҳмат, қўлланманг бизга йўл кўрсатар.

Ўзгаларга ҳам нажот бахш этар.

3. Раҳмат Яҳова, энди мадҳ этамиз,

Улуғ исмингни эълон қиламиз.

Раҳмат деймиз, жаннат шодликка тўлар,

Шоҳлигинг улкан барака берар.

(Шунингдек Заб. 49:14; 94:2; 146:7; Колос. 3:15 га қаранг.)