35- қўшиқ
Сабрингга тасанно!
1. Раб Яҳова, Ўзинг сабрли,
Ҳа, меҳрибон, адолатли.
Бу дунёда кўп ёмонлик,
Лек, ўрнатасан тўғрилик.
Имиллаганинг йўқ ҳеч Ота,
Ҳукм кунинг келар яқинда.
Умидимизни ҳар қачон
Сенга боғладик, эй Художон.
2. Назарингда минг йил бир кундай,
Сен сабрлисан бутунлай.
Қувонасан агар кимдир
Нотўғри йўлдан қайтадир.
Сенинг ҳукминг келар албатта,
Роса шод бўламиз ўшанда.
Умид қиламиз ҳар куни,
Хабарлаймиз улуғ исмингни.
(Шунингдек Луқо 15:7; 2 Бутр. 3:8, 9 га қаранг.)