Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

47- қўшиқ

Хушхабарни эълон қилинг

Хушхабарни эълон қилинг

(Ваҳий 14:6, 7)

1. Қадимларда улуғ сир яширин бўлган.

Зот ҳам ким бўлишини ҳеч ким билмаган.

Раб Яҳова Исони ерга юбориб,

Гуноҳ ва ўлим устидан чиқди ғолиб.

Тайинланган вақтда Шоҳлик пайдо бўлди.

Подшоҳ бўлиб тахтга Исо Масиҳ ўтирди.

Тангрининг Ўзи унга келин танлади.

Садоқатли кишиларни У тўплади.

2. Жаҳон бўйлаб ваъз қилишнинг вақти келди.

Бу башорат олдиндан айтилган эди.

Фаришталар бунда бизга берар кўмак.

Осмон Шоҳлиги қилар бизни муборак.

Аллоҳимизнинг исмини улуғлаймиз

Унга мангу шон-шарафларни келтирамиз.

Ахир хизматчиси бўлиш катта шараф.

Келинг эълон қиламиз хушхабар саф-саф.

(Шунингдек Марк 4:11; Ҳавор. 5:31; 1 Кор. 2:1, 7 га қаранг.)