Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

49- қўшиқ

Яҳова бошпанамиздир

Яҳова бошпанамиздир

(Забур 90)

1. Бизларни қутқаради

Тангримиз Яҳова.

Паноҳи остида биз,

Топамиз ҳимоя.

Ота каби У меҳрибон,

Сақлар вабодан ҳар қачон.

Умидни боғланг Унга,

Бўлар бошпана биз учун.

2. Эҳтимол ёнингизда

Мингтаси йиқилар.

Лек Аллоҳ турар яқин,

Сизга қаср бўлар.

Қўрқмайсиз даҳшатдан асло,

Ахир асрар сизни Худо.

Тушмас ҳам бошингизга,

Бирон-бир ўлат, фалокат.

3. Ҳар қандай балолардан

Аллоҳ сақлар сизни.

Атрофда фаришталар

Асрар одилларни.

Шер ва бўғма илон шунда,

Зиён келтирмас ҳеч кимга.

Тошга ҳам қоқилмайсиз.

Нажот беради Яҳова.

(Шунингдек Заб. 96:10; 120:3, 5; Ишаё 52:12 га қаранг.)