51- қўшиқ
Яҳовага содиқмиз!
1. Худо Яҳова муносиб ҳамд-саноларга.
Унинг ишлари ажойиб, тўла маънога.
Ҳамда ваъдаси беназир, ишонарли.
Унга таяниб, қоламиз садоқатли.
Шунда албатта бўламиз баракали.
2. Тахти асоси адолат, ҳаққониятдир.
Севгиси эса самолардан ҳам юксакдир.
Раҳмон, муқаддас, шафқатли Аллоҳимиз.
Қалин дўст бўлиб, Унга хизмат қиламиз.
Мангу шон-шараф келтириб, топинамиз.
3. Сиғмас осмонларга Рабнинг улуғворлиги.
Унинг нигоҳи текширади ҳар инсонни.
Барча ёвларни оёқ-ости қилади.
Ҳамма айтганлари амалга ошади.
Содиқ одамни Яҳова кўп асрайди.
(Шунингдек Амр. 4:4; 30:20; 4 Шоҳ. 18:6; Заб. 88:15 га қаранг.)