Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

52- қўшиқ

Қалбингизни асранг!

Қалбингизни асранг!

(Ҳикматлар 4:23)

1. Ҳаёт манбаи — юракдир,

Доим асранг уни.

Ёмон истак эмас, балки

Йўл кўрсатсин Тангри.

Чунки алдаб қўяр юрак,

Йўлдан адаштириб.

Шул боис ишлатинг ақл,

Ҳа, бўласиз ғолиб.

2. Дард-аламларни айтингиз,

Қилиб илтижолар.

Бор гапни тўкиб сочингиз,

Аллоҳ сизни тинглар.

Қалбингизда бўлсин доим

Унинг амрлари.

Итоаткор бўлинг Рабга,

Бажаринг ишларни.

3. Ёвузликдан узоқлашиб,

Мулоҳаза қилинг.

Худо Каломини ўқиб,

Чуқур тадқиқ қилинг.

Шунда доноликни сақлаб,

Ачинмайсиз асло!

Чин юракдан хизмат қилинг,

Лойиқдир Таоло!

(Шунингдек Заб. 33:2; Филип. 4:8; 1 Бутр. 3:4 га қаранг.)