53- қўшиқ
Бирликни сақлайлик
1. Яҳова ҳаммани йиғди,
Айтган гапларни бажарди,
Тинч-тотув энди яшаймиз,
Қувонар қалбимиз.
Бирликни сақлашга
Жон куйдирамиз.
Аллоҳга қилиб кўп хизмат,
Ўзи беради куч-қувват,
Абадий хизмат қилайлик,
Бирликни сақлайлик.
2. Бу ҳақда дуо қилсак гар,
Меҳрибон бўлсак биз агар,
Қувонар Худо Яҳова,
Беради барака.
Тинчлик ҳамда ором
Сақлайлик мудом.
Имондошларга меҳримиз
Кўпайсин, кўрсин Тангримиз.
Бирликни келинг, сақлайлик,
Рабни шарафлайлик!
(Шунингдек Михо 2:12; Заф. 3:9; 1 Кор. 1:10 га қаранг.)