Яҳованинг Шоҳидлари. Улар ким?
Гарчи юзлаб турли тилларда гапириб, дунёнинг ҳар хил жойларида яшасак ҳам, бизни бир мақсад бирлаштириб туради. Авваламбор биз, Аллоҳ Яҳовага топинишни истаймиз. У барча нарсанинг Яратувчиси бўлиб, бизга Муқаддас Китобни ато этган. Биз Исо алайҳиссаломга тақлид қилишга жон куйдириб, масиҳий деб аталишдан, яъни унинг ҳақиқий издошлари бўлишдан фахрланамиз. Ҳар биримиз мунтазам равишда вақт ажратиб, одамлар Муқаддас Китоб ва Худонинг Шоҳлиги ҳақида билиб олишларига ёрдам берамиз. Худованд Яҳова ҳамда Унинг Шоҳлиги тўғрисида шоҳидлик бераётганимиз ёки гаплашаётганимиз боис бизни Яҳованинг Шоҳидлари деб билишади.
Сайтимиз билан танишиб чиқинг. Муқаддас Китобни онлайн ўқинг. Биз ҳақимизда ва эътиқодларимиз борасида кўпроқ билиб олинг.