3- ҚИСМ
Жаннатда ҳаёт қанақа бўлган?
Аллоҳ Яҳова Одамато билан Момоҳавога кўпгина яхши нарсалар берган эди. Ибтидо 1:28
Тангри Яҳова биринчи аёлни, яъни Момоҳавони яратиб, уни Одаматога хотин қилиб берган эди. (Ибтидо 2:21, 22)
Худованд Яҳова уларни мукаммал онг ва танага эга қилиб яратгани сабабли, уларда камчилик бўлмаган.
Улар яшаган жой — Адан боғи жуда чиройли бўлиб, у ерда дарёлар, мевали дарахтлар ва ҳайвонлар бор эди.
Тангри Яҳова улар билан гаплашар, уларга таълим берарди. Агар улар Худога қулоқ солишганида, ер юзидаги Жаннатда абадий яшашлари мумкин эди.
Ибтидо 2:16, 17
Аллоҳ дарахтларнинг биридан емасликни айтганди.Фаришталардан бири Худога қарши исён қилди. Ўша ёвуз фаришта — Иблис Шайтон.
Тангри Яҳова Одамато билан Момоҳавога боғдаги бир мевали дарахтни кўрсатиб, агар ундан ейишса ўлишларини айтди.
Шайтон Одамато билан Момоҳавонинг Яҳовага қулоқ солишларини хоҳламасди. Шу боис, у илондан фойдаланиб Момоҳавога гапирди. Шайтон айтдики, агар Момоҳаво ўша дарахтнинг мевасидан еса ўлмайди, аксинча, Худо каби бўлиб қолади. Шубҳасиз, бу гап ёлғон эди. (Ибтидо 3:1–5)