Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

6- ҚИСМ

Буюк Тўфон ҳақидаги ҳикоядан нимани ўрганяпмиз?

Буюк Тўфон ҳақидаги ҳикоядан нимани ўрганяпмиз?

Тангри ёвуз одамларни йўқ қилди, лекин Нуҳ пайғамбарни ва оиласини қутқарди. Ибтидо 7:11, 12, 23

Ёмғир 40 кечаю 40 кундуз ёғди ва бутун ер юзини сув босди. Барча ёмон одамлар ўлди.

Исёнкор фаришталар инсоний таналарини қолдириб, жинларга айланишди.

Кемада бўлганлар эса омон қолишди. Аммо вақт ўтиб, Нуҳ пайғамбар ва оиласи ҳаётдан кўз юмди. Келажакда Аллоҳ уларни абадий яшаш учун ҳаётга қайтаради.

Худо ёвузларни яна йўқ қилади, яхши одамларни эса қутқаради. Матто 24:37–39

Шайтон ва жинлар одамларни йўлдан оздириб келишяпти.

Бугун ҳам Нуҳ пайғамбар давридагидек, кўпчилик Аллоҳ Яҳованинг меҳр ила берган йўл-йўриғини рад этяпти. Яқинда Тангри Яҳова ёмон одамларни йўқ қилади. (2 Бутрус 2:5, 6)

Ҳозир ҳам Нуҳ пайғамбарга ўхшаган кишилар бор. Улар Худонинг гапларига қулоқ солишади; улар — Яҳованинг Шоҳидлари.