Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Тангрининг иродаси қандай?

Тангрининг иродаси қандай?

Худо ер юзидаги жаннатда тоабад тинч ва бахтли ҳаёт кечиришимизни истайди!

«Бунинг имкони борми ўзи?» деб ҳайрон бўлаётгандирсиз. Муқаддас Китобда айтилишича, Худонинг Шоҳлиги буни рўёбга чиқаради. Худо барча одамлар Унинг Шоҳлиги ва бизга нисбатан нияти қанақа эканлигини билиб олишларини истайди. (Забур 37:11, 29; Ишаё 9:7)

Тангри бахтли бўлишимизни истайди.

Яхши ота фарзандларининг манфаатини кўзлаганидек, самовий Отамиз ҳам чексиз бахтга эришишимизни хоҳлайди. (Ишаё 48:17, 18) Чунки Унинг Ўзи: «Худонинг иродасини бажараётган киши эса абадий яшайди»,— деб ваъда қилган. (1 Юҳанно 2:17)

Аллоҳ Унинг йўлларидан юришимизни истайди.

Муқаддас Китобда айтилганидек, «Унинг сўқмоқларидан» юришимиз учун Худо бизга «Ўз йўлларини» ўргатишни хоҳлайди. (Ишаё 2:2, 3) Бундан ташқари, Тангри иродасини бутун ер юзида яшовчиларга маълум қилиш учун, «Ўз исми билан аталадиган халқни» танлади. (Ҳаворийлар 15:14)

Худо Унга якдил бўлиб топинишимизни истайди.

Тангри Яҳовага бўлган соф топиниш одамларни бир-биридан ажратиб юбормайди, аксинча, уларни меҳр-муҳаббат ришталари билан бирлаштиради. (Юҳанно 13:35) Қизиқ, дунё бўйлаб эркагу аёлларни Худога якдил бўлиб хизмат қилишга ким ўргатяпти? Биз сизни бу рисола ёрдамида ушбу саволга жавоб топишга таклиф қиламиз.