Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

1- ДАРС

Яҳованинг Шоҳидлари қандай инсонлар?

Яҳованинг Шоҳидлари қандай инсонлар?

Дания

Тайвань

Венесуэла

Ҳиндистон

Яҳованинг Шоҳидларидан бирортасини танийсизми? Эҳтимол, улар сизнинг қўшнингиз, ҳамкасбингиз ёки синфдошингиздир. Балки илгари улар сиз билан Муқаддас Китоб асосида суҳбатлашгандир. Аслида биз киммиз ва нега эътиқодимизни бошқалар билан баҳам кўрамиз?

Биз оддий инсонлармиз. Бизнинг келиб чиқишимиз ва ижтимоий аҳволимиз турлича. Ўтмишда айримларимиз бошқа динга мансуб бўлганмиз, бошқаларимиз эса умуман Худога ишонмаганмиз. Бироқ Яҳованинг Шоҳиди бўлишдан аввал, барчамиз Муқаддас Китоб таълимотларини синчковлик ила ўрганишга вақт ажратганмиз. (Ҳаворийлар 17:11) Билиб олганларимиз тўғри эканига ишонч ҳосил қилиб, Тангри Яҳовага топинишга шахсан қарор қилганмиз.

Муқаддас Китоб тадқиқи бизга фойда келтиради. Биз ҳам бошқалар каби муаммо ва касалликларга дуч келамиз. Лекин кундалик ҳаётимизда Муқаддас Китоб қонун-қоидаларини қўллашга ҳаракат қилиб, турмушимиз анча яхшиланганини ҳис қилдик. (Забур 128:1, 2) Бу, Муқаддас Китобдан билиб олган нарсаларимизни ўзга инсонлар билан баҳам кўришимизнинг сабабларидан биридир.

Илоҳий қадриятлар бўйича умр кечирамиз. Муқаддас Китобда ёзилган ушбу қадриятлар ўзгаларнинг манфаатини кўзлаб, уларни ҳурмат қилишга, шунингдек, ростгўйлик ва меҳрибонлик каби фазилатларни намоён этишга кўмаклашади. Мазкур қадриятлар замирида жамиятнинг соғлом фикрли ва фойдали аъзолари етишиб чиқади. Қолаверса, улар туфайли оилаларда якдиллик ва одоб-ахлоқ ҳукм суради. Худо инсоннинг ташқи қиёфасига эмас, унинг ички дунёсига қарайди. Шунинг учун дунё бўйлаб кўплаб биродару опа-сингилларимиз бор. Биз одамни унинг тана ранги ёки қайси мамлакатдан эканлигига қараб ажратмаймиз. Гарчи алоҳида шахс сифатида оддий инсонлар бўлсак-да, халқ сифатида — ўз турида ягонамиз. (Ҳаворийлар 4:13; 10:34, 35)

  • Яҳованинг Шоҳидлари ва бошқа одамлар ўртасида қандай умумийлик бор?

  • Шоҳидлар Муқаддас Китобни тадқиқ қилиш орқали қандай инсонлар бўлиб етишади?