Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

6- ДАРС

Имондошларимиз билан мулоқот бизга қандай фойда келтиради?

Имондошларимиз билан мулоқот бизга қандай фойда келтиради?

Мадагаскар

Норвегия

Ливан

Италия

Ҳатто қалин чангалзордан ўтишга тўғри келса ҳам, об-ҳаво ёмон бўлган тақдирда ҳам, биз йиғилишларимизга қатнашда давом этамиз. Нима сабабдан Яҳованинг Шоҳидлари турли қийинчиликлар ва ишдан чарчаб келишганига қарамай, имондошлари билан мулоқот қилиб туришга интилишади?

Бу ўзимиз учун фойдалидир. Ҳазрати Исонинг Павлус исмли шогирди, имонлилар жамоатининг аъзоларини назарда тутиб, «бир-биримиз ҳақимизда ўйлайлик», деб ёзган эди. (Ибронийларга 10:24) Бу ибора бир-биримиз билан яхшилаб танишиб олишимиз кераклигини англатади. Демак, Павлуснинг сўзлари бизни бошқаларга ғамхўрлик қилишга ундайди. Агар бошқа имондошларимиз билан ҳам танишиб олсак, улардан айримлари аллақачон биз дуч келаётган қийинчиликларни енгиб ўтишганини ва бизга ёрдам беришлари мумкинлигини билиб оламиз.

Бу чин дўстликка замин яратади. Йиғилишларимизда биз шунчаки танишлар билан эмас, балки қалин дўстларимиз билан учрашамиз. Бошқа пайтлари эса биз улар билан маза қилиб ҳордиқ чиқарамиз. Бундай мулоқот қандай фойда келтиради? Бу туфайли биз бир-биримизни кўпроқ қадрлаб, орамиздаги меҳр-муҳаббат ришталарини янада мустаҳкамлаймиз. Мабодо бирорта имондошимиз қийналиб қолгудек бўлса, унга ёрдам қўлини чўзишга тайёрмиз, ахир биз у билан қалин дўстмиз-ку. (Ҳикматлар 17:17) Жамоатимизнинг барча аъзолари билан мулоқот қилиб, улар ҳақида қайғураётганимизни кўрсатамиз. (1 Коринфликларга 12:25, 26)

Биз сизни Аллоҳнинг иродасини бажараётганлар билан дўстлашишга чорлаймиз. Бундай дўстларни Яҳованинг Шоҳидлари орасидан топасиз. Биз билан мулоқот қилишингизга бирор нарса халал беришига йўл қўйманг.

  • Йиғилишларда ўзаро мулоқот қилиш нега ўзимиз учун фойдали?

  • Жамоатимиз билан қачон танишишни хоҳлар эдингиз?