Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

7- ДАРС

Йиғилишларимиз қандай ўтади?

Йиғилишларимиз қандай ўтади?

Янги Зеландия

Япония

Уганда

Литва

Илк масиҳийларнинг йиғилишлари асосан қўшиқлар куйлаш, ибодат қилиш, Муқаддас Ёзувларни ўқиш ва муҳокама қилиш билан ўтарди. Ҳеч қандай маросим ўтказилмасди. (1 Коринфликларга 14:26) Бугунги кунда бизнинг йиғилишларимиз ҳам худди шундай ўтади.

Муқаддас Китобга асосланган амалий йўл-йўриқлар. Ҳафта охирида ҳар бир жамоатда 30 дақиқали «Муқаддас Китобга асосланган нутқ» сўзланади. Нутқда ҳаётимиз ва яшаётган вақтимизга доир оятлар кўриб чиқилади. Ҳар биримиз ўз Муқаддас Китобимизни очиб, кузата оламиз. Нутқдан сўнг эса бир соатли «Қўриқчи минораси» журналининг муҳокамаси бўлиб ўтади. Унда барча истаганлар шарҳ беришлари мумкин. Бу муҳокама бизга Муқаддас Китобдаги йўл-йўриқларни амалда қўллашга кўмаклашади. Бутун дунё бўйлаб 120 000 дан зиёд жамоатнинг ҳар бирида битта мақола тадқиқ қилинади.

Таълим бериш маҳоратимизни оширишга кўмаклашади. Биз шунингдек, ҳафта ўртасида уч қисмдан иборат йиғилишга қатнаймиз. Учрашувнинг номи «Ҳаёт тарзимиз ва хизматимиз» бўлиб, ҳар ой чиқадиган «Ҳаёт тарзимиз ва хизматимиз. Таълим дастури» асосида ўтказилади. Биринчи қисм «Аллоҳ Каломидаги хазиналар» бўлиб, жамоат аъзолари олдиндан ўқиб келган Муқаддас Китобнинг муайян парчаси билан яхшироқ танишишга ёрдам беради. Кейинги қисм «Хизматда фаол бўлинг» деб номланади ва унда Муқаддас Китоб ҳақида гаплашишга кўмаклашадиган намойишлар кўрсатилади. Маслаҳат беришга тайинланган биродар иштирокчиларни диққат билан кузатиб, ўқиш ва сўзлаш маҳоратларини оширишга ёрдам беради. (1 Тимўтийга 4:13) Охирги қисм номи «Ҳаёт тарзимиз» бўлиб, савол-жавоб тариқасида ўтказилади. Ушбу қисмда Муқаддас Китобдаги йўл-йўриқларни амалда қандай қўллаш мумкинлиги муҳокама қилинади.

Йиғилишларимизга қатнай бошласангиз, у ерда Муқаддас Китобга асосланган сифатли таълим берилишини кўриб, қойил қолишингиз шубҳасиздир. (Ишаё 54:13)

  • Яҳова Шоҳидларининг йиғилишлари қандай ўтади?

  • Ҳар ҳафта ўтадиган йиғилишларимиздан қайси бирига боришни истайсиз?