Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

10- ДАРС

Оилавий топиниш нима ўзи?

Оилавий топиниш нима ўзи?

Жанубий Корея

Бразилия

Австралия

Гвинея

Қадим замонлардан Тангри Яҳова, ҳар бир оила бирга вақт ўтказишини ва шу йўсинда У билан ҳамда ўзаро муносабатларини мустаҳкамлашини хоҳларди. (Қонунлар 6:6, 7) Ана шу сабабдан, Яҳованинг Шоҳидлари оила билан бирга Худога топиниш учун ҳар ҳафта муайян вақтни ажратишади. Ўшанда улар эҳтиёжга қараб, Муқаддас Китобга асосланган бирорта мавзуни эркин муҳитда муҳокама қилишади. Агар ёлғиз яшасангиз, бу вақтни Худо билан ўтказишингиз ва ўзингизга қулай бўлган дастур бўйича Муқаддас Китобни тадқиқ қилишингиз мумкин.

Тангри Яҳовага яқинлашиш учун ажратилган вақт. «Аллоҳга яқинлашинглар, шунда У ҳам сизларга яқинлашади». (Ёқуб 4:8) Худонинг Каломини ўқиш орқали Унинг фазилатларию қилган ишларини батафсил ўрганиб, Тангри Яҳовани яхшироқ билиб оламиз. Оилавий топинишни бошлашнинг осон бир йўли — Муқаддас Китобни биргаликда овоз чиқариб ўқиш. Бунинг учун, масалан, «Ҳаёт тарзимиз ва хизматимиз» дастурининг ҳафталик жадвалига амал қилса бўлади. Матнни оила аъзоларингизга тақсимлаб, ҳар бирингиз Муқаддас Китобдан шахсан нимани ўрганганингизни муҳокама қилишингиз мумкин.

Оила аъзолари бир-бирига яқинлашиши учун ажратилган вақт. Оила билан Муқаддас Китобни тадқиқ қилиш эру хотинларни, ота-она ва фарзандларни ўзаро жипслаштиради. Оилавий топиниш ҳар ҳафта сабрсизлик билан кутиладиган, қувонч ва хотиржамлик келтирадиган бир ҳодиса бўлиши керак. Ота-она фарзандларининг ёшига қараб, масалан, «Қўриқчи минораси»дан, jw.org веб-сайтимиз ёки бошқа адабиётларимиздан бирор мавзуни танлаб, муҳокама қилишса бўлади. Ёки болаларингиз мактабда қандай қийинчиликка дуч келгани ва уни қай йўсин ечиш мумкинлиги тўғрисида суҳбатлашиш мумкин. Ёхуд JW Интернет-телевидениесидаги видеоларни кўриб (tv.pr418.com), уларни бирга муҳокама қилиш яхши натижалар беради. Қолаверса, йиғилишда куйланадиган қўшиқларни машқ қилса бўлади. Шу йўсинда, оилавий топинишдан кейин ҳордиқ чиқаришингиз мумкин.

Ҳар ҳафта биргалашиб Тангри Яҳовага топиниш учун ажратиладиган бу ўзгача вақт оила аъзоларининг барчасига Аллоҳнинг Каломидан завқ олишга кўмаклашади. Бу борадаги ҳаракатларингизга Эгамиз барака бериши шаксиздир. (Забур 1:1–3)

  • Оилавий топинишга нега вақт ажратамиз?

  • Ота-она бу вақтни барча оила аъзолари учун қай йўсин қизиқарли қилиб ўтказиши мумкин?