Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

13- ДАРС

Кашшофлар ким?

Кашшофлар ким?

Канада

Уйма-уй хизмати

Муқаддас Китоб тадқиқи

Шахсий тадқиқ

«Кашшофлар» деганда кўпинча янги ҳудудларга йўл очувчилар назарда тутилади. Исо алайҳиссаломни ҳам кашшоф бўлган дейиш мумкин. У киши ер юзига келиб, жонини тўлов сифатида берганлар ва одамзодга нажот йўлини очганлар. (Матто 20:28) Бугунги кунда Исо Ҳазратларининг издошлари ундан ўрнак олиб, янги шогирдларни тайёрлашга кўп вақт сарфлашяпти. (Матто 28:19, 20) Улардан баъзилари кашшоф бўлиб хизмат қилишяпти.

Кашшофлар тўла вақтли хизматчилардир. Тангри Яҳованинг барча Шоҳидлари хушхабар воизларидир. Аммо баъзилар ҳаётларини шундай ташкиллаштиришганки, доимий кашшоф бўлиб ҳар ой ваъзгўйлик хизматига 70 соат вақт сарфлашмоқда. Бунинг уддасидан чиқиш учун улар иш вақтини қисқартиришди. Бошқалар эса ваъзгўйларга эҳтиёж катта бўлган ҳудудларда хизмат қилиш учун махсус кашшоф этиб тайинланишади. Улар ҳар ой ваъзгўйлик хизматига 130 соат ёки ундан кўпроқ вақт ажратишяпти. Кашшофлар оддий умр кечиришади, чунки Худованд Яҳова уларни ташлаб қўймаслигига ва эҳтиёжлари ҳақида ғамхўрлик қилишига ишонишади. (Матто 6:31–33; 1 Тимўтийга 6:6–8) Доимий кашшоф сифатида тўла вақт хизмат қила олмаганлар кўмакчи кашшоф бўлиб ваъз қилишади. Улар ҳар ой ваъзгўйлик хизматига 30 ёки 50 соат вақт сарфлашади.

Кашшофлар Аллоҳни ва одамларни яхши кўришади. Исо Ҳазратлари каби биз ҳам руҳан эзилганларга эътибор берамиз ва бугунги кунда бундай кишилар жуда кўп. (Марк 6:34) Улар билан келажак ҳақидаги умидни баҳам кўриб, ёрдам қўлини чўзишимиз мумкин. Одамларга бўлган меҳр-муҳаббат, кашшофни бошқаларга маънан ёрдам бериш учун вақт ва кучини аямасликка ундайди. (Матто 22:39; 1 Салоникаликларга 2:8) Натижада, кашшоф ўз имонини мустаҳкамлайди, Аллоҳга яқинлашади ва бундан катта қувонч ҳис қилади. (Ҳаворийлар 20:35)

  • «Кашшоф» деганда ким назарда тутилади?

  • Баъзиларни тўла вақтли кашшоф бўлишга нима ундайди?