Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

14- ДАРС

Кашшофлар учун қандай ўқув тадбирлар мўлжалланган?

Кашшофлар учун қандай ўқув тадбирлар мўлжалланган?

Қўшма Штатлар

Гилад мактаби (Паттерсон, Нью-Йорк штати)

Панама

Яҳованинг Шоҳидлари анчадан бери ўз ўқув тадбирлари билан ажралиб туришибди. Бундай махсус ўқув тадбирлар бор вақтини Худо Шоҳлиги ҳақида ваъз қилишга ва хизматини тўла адо этишга ўзини бағишлаганларга тақдим этилади. (2 Тимўтийга 4:5)

Кашшофлар мактаби. Бир йил тўла вақтли хизматда бўлган доимий кашшоф яқин атрофдаги Йиғилиш залида ўтадиган олти кунлик курсга таклиф қилинади. Бу мактабнинг мақсади кашшоф Яҳовага янада яқинлашишига, ваъзгўйликнинг ҳамма соҳасида самаралироқ бўлишига ҳамда хизматини садоқат ила давом эттиришига кўмаклашишдир.

Шоҳлик хабарчилари мактаби. Ушбу икки ойлик курсда эҳтиёж бор бўлган ҳудудга кўчиб боришга тайёр тажрибали кашшофлар таълим олишади. Улар ер юзида хизмат қилган Шоҳликнинг Улуғ хабарчиси бўлмиш Исо Масиҳга тақлид қилиб, шундай дейишади: «Мен бораман! Мени юбор!» (Ишаё 6:8; Юҳанно 7:29) Узоқ ўлкаларга кўчадиганлар соддароқ ҳаёт кечиришга тайёр бўлишлари лозим. Маданият, иқлим ва овқат олдингидан умуман фарқ қилиши мумкин. Ҳаттоки янги тилни ҳам ўрганиш талаб қилинар. Мазкур мактабда 23 ёшдан 65 ёшгача бўлган жуфтликлар ҳамда турмуш қурмаган биродару опа-сингиллар таълим олишади. Бу мактаб уларнинг хизматида асқатадиган маънавий ҳислатлар ҳамда улардан Яҳова ва Унинг ташкилоти тўла равишда қўллана олиши учун кўникмаларни ривожлантиришга кўмаклашади.

Қўриқчи Минораси Жамиятининг Гилад номли Муқаддас Китоб мактаби. Иброний тилида «Гилад» сўзи «гувоҳлик уюми» маъносига эга. Гилад мактаби 1943 йили ташкил этилган. Бу вақтдан буён 8 000 дан зиёд битирувчи тўла вақтли махсус ваъзгўй сифатида самарали шоҳидлик бериш учун «ер чеккаларигача» юборилган. (Ҳаворийлар 13:47) Битирувчилар илк бор Перуга келишганида у ерда биронта ҳам жамоат йўқ эди. Ҳозир эса Перуда 1 000 дан зиёд жамоат мавжуд. Тўла вақтли махсус ваъзгўйлар Японияда хизматини бошлашганда, у ерда ҳатто 10 та ҳам ваъзгўй йўқ эди. Ҳозир эса уларнинг сони 200 000 дан ортиқ. Гилад мактабининг беш ойлик таълим дастури Худо Каломини синчковлик ила тадқиқ қилишга қаратилган. Бу мактабга махсус кашшофлар, тўла вақтли махсус ваъзгўйлар, байтилчилар ва туман нозирлик ишида хизмат қилаётганлар таклиф қилинади. Мактабнинг интенсив таълим дастури уларга дунё бўйлаб фаолиятимизни янада мустаҳкам ва барқарор қилишга кўмаклашади.

  • Доимий кашшофлар мактабининг мақсади нимадан иборат?

  • Шоҳлик хабарчилари мактаби кимлар учун мўлжалланган?