Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

17- ДАРС

Туман нозирлари бизга қандай ёрдам беришади?

Туман нозирлари бизга қандай ёрдам беришади?

Малави

Амалий маслаҳатлар

Ваъзгўйлик хизмати

Оқсоқоллар учрашуви

Муқаддас Китобнинг Юнонча ёзувлар қисмида Барнабо ҳамда Павлус исмли Худонинг хизматчилари тез-тез тилга олинган. Бу кишилар кўчма нозирлар сифатида илк жамоатларга ташриф буюришарди. Нима учун? Чунки улар имондошларининг фаровонлиги ҳақида қайғуришарди. Павлуснинг ўзи: «Биродарларни йўқлаб, улардан ҳол-аҳвол сўрайлик»,— деб айтган. Ҳа, у имондошларини қўллаб-қувватлаш учун юзлаб километр йўл юришга тайёр бўлган. (Ҳаворийлар 15:36) Бугунги кундаги кўчма нозирлар ҳам худди шундай руҳни намоён этишмоқда.

Улар бизга далда бериш учун келишади. Ҳар бир туман нозири 20 ёки ундан зиёд жамоатларга ташриф буюради. У ҳар бирига йилда икки марта бир ҳафта вақт ажратади. Биз бундай биродарларнинг ва агар улар уйланган бўлишса, рафиқаларининг тажрибасидан катта фойда оламиз. Улар ёш ва кекса имондошларимиз билан танишиб чиқишга ҳаракат қилишади. Бундан ташқари, улар биз билан ваъзгўйлик хизматида ёки Муқаддас Китоб тадқиқида бажонидил ҳамкорлик қилишади. Бундай биродарлар оқсоқоллар билан далдали ташрифларга бориб, бизни маънан мустаҳкамлаш учун йиғилиш ва анжуманларда руҳимизни кўтарадиган нутқлар билан чиқишади. (Ҳаворийлар 15:35)

Улар ҳар биримизга эътибор беришади. Туман нозирларини жамоатларнинг маънавий аҳволи жуда қизиқтиради. Улар оқсоқоллару жамоат хизматкорлари билан учрашиб, қандай ютуқларга эришилганини кўриб чиқишади. Кейин ҳар бирига ўз вазифасини яхшироқ бажара олиши учун амалий маслаҳатлар беришади. Шунингдек, улар кашшофларга ҳам хизматларида муваффақиятли бўлиши учун амалий маслаҳатлар бериб, жамоатга янги қўшилганлар билан танишишдан ва маънан ўсаётганлари ҳақида эшитишдан хурсанд бўлишади. Бу биродарларнинг ҳаммаси манфаатимиз учун хизмат қилишга ўз вақтию кучини жон деб бағишлайдиган ҳамкорларимиздир. (2 Коринфликларга 8:23) Биз уларнинг имони ва художўйлигига эргашсак арзийди. (Ибронийларга 13:7)

  • Туман нозирлари жамоатларга нима мақсадда ташриф буюришади?

  • Уларнинг ташрифидан сиз қандай фойда олишингиз мумкин?