Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

22- ДАРС

Филиалда қандай ишлар бажарилади?

Филиалда қандай ишлар бажарилади?

Соломон ороллари

Канада

Жанубий Африка

Байтил оиласи аъзолари турли бўлимларда меҳнат қилиб, битта ёки бир нечта мамлакатда ваъзгўйлик фаолиятини қўллаб-қувватлашади. Масалан, улар таржима гуруҳларида хизмат қилишади, журналлар босиб чиқаришади, китобларни муқовалашади, адабиётни омборга қўйишади, аудио-видео маҳсулотларни ишлаб чиқаришади ва бошқа муҳим ишларни бажаришади.

Филиал қўмитаси ваъзгўйлик фаолиятини назорат қилади. Етакчи кенгаш ваъзгўйлик ишини учта ёки ундан кўпроқ тажрибали оқсоқоллардан иборат Филиал қўмитасига ишониб топширган. Ушбу қўмита ўз назорати остида бўлган ҳудуддаги ваъзгўйлик фаолияти қандай олиб борилаётганидан ҳамда қандай муаммолар юз бераётганидан Етакчи кенгашни хабардор қилади. Бундай хабарлар Етакчи кенгашга келажакда адабиётларда, йиғилишлару анжуманларда қандай мавзулар кўриб чиқилиши кераклигини ҳал қилишга ёрдам беради. Етакчи кенгаш вакиллари мунтазам равишда филиалларга ташриф буюришади. Улар Филиал қўмитаси аъзоларига йўл-йўриқлар бериб, вазифаларини бажаришларига кўмаклашади. (Ҳикматлар 11:14) Шунингдек, филиалда меҳнат қилувчиларга далда бериш учун Бош идора вакили келганда ўзгача бир дастур уюштирилади, шу жумладан, у нутқ ҳам сўзлайди.

Маҳаллий жамоатларга кўмак беради. Филиалдаги масъул биродарлар янги жамоатларнинг ташкил қилинишини тасдиқлашади. Шунингдек, бу биродарлар ҳудуддаги кашшофларнинг, тўла вақтли махсус ваъзгўйлар ҳамда туман нозирларининг фаолиятини бошқаришади. Боз устига, улар анжуманларни ташкиллаштиришади, янги Йиғилиш залларининг қурилишини ва эҳтиёжга қараб жамоатларга адабиёт юборилишини назорат қилишади. Филиалдаги барча ишлар ваъзгўйлик ишини тартибли равишда бажариш учун қилинади. (1 Коринфликларга 14:33, 40)

  • Филиал қўмитаси Етакчи кенгашга қандай ёрдамлашади?

  • Филиалда қандай муҳим ишлар бажарилади?