Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

23- ДАРС

Адабиётларимиз қандай ёзилиб таржима қилинади?

Адабиётларимиз қандай ёзилиб таржима қилинади?

Муҳарририят бўлими, АҚШ

Жанубий Корея

Арманистон

Бурунди

Шри Ланка

«Ҳар бир миллат, қабила, тил ва халққа» хушхабарни етказиш учун 900 дан зиёд тилда адабиёт чиқарамиз. (Ваҳий 14:6) Бундай мушкул топшириқни қай йўсин бажарамиз? Бутун дунё бўйлаб ёзувчиларимиз ва таржимонларимиз бор — уларнинг ҳаммаси Яҳованинг Шоҳидлари.

Дастлаб матн инглиз тилида ёзилади. Муҳарририят бўлими Бош идорада жойлашган бўлиб, Етакчи кенгаш томонидан назорат қилинади. Ушбу бўлим Бош идорада ва бошқа филиалларда хизмат қилаётган ёзувчиларнинг вазифаларини бошқариб туради. Муҳарририят бўлими турли ходимлардан иборат бўлгани учун ҳар хил маданиятдаги одамларга таъсир этадиган мавзуларни ёза олади. Шу сабабли, адабиётларимиз турли халқ вакилларига манзур бўлади.

Матн таржимонларга юборилади. Маълумот ёзилганидан сўнг таҳрир қилиниб, Етакчи кенгаш томонидан тасдиқланади. Кейин эса дунё бўйлаб таржима гуруҳларига электрон форматда жўнатилади. Улар, ўз навбатида, матнни таржима қилиб, текшириб, хатоларини тузатишади. Таржимонлар «ҳақиқат сўзларини» танлашга ҳаракат қилиб, инглиз тилидан ўз она тилларига тўлиқ маънони етказишади. (Воиз 12:10)

Компьютерлар ишни тезлаштиради. Компьютер ёзувчиларнинг ва таржимонларнинг ўрнини боса олмайди. Лекин у турли дастурлар, электрон луғатлар ва энциклопедиялар ёрдамида ишни тезлаштиради. Яҳованинг Шоҳидлари кўп тилли электрон нашриёт тизими (MEPS)дан фойдаланишади. Бу орқали матн юзлаб тилларда киритилади ва илова қилинган расмлар билан бирлаштирилиб, чоп этишга тайёрланади.

Муайян тилда атиги бир неча мингта одам гаплашса ҳам, нега бу ишни бажаришга интиламиз? Чунки Тангри Яҳова «ҳар турли одамлар ҳақиқат тўғрисида аниқ билимга эга бўлиб, нажот топишларини истайди». (1 Тимўтийга 2:3, 4)

  • Адабиётларимиз қандай ёзилади?

  • Нима сабабдан адабиётларимизни шунча кўп тилга таржима қиламиз?