Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

25- ДАРС

Йиғилиш заллари нега ва қай йўсин қурилади?

Йиғилиш заллари нега ва қай йўсин қурилади?

Боливия

Нигерия (илгари ва кейин)

Таити

Муқаддас Китобнинг асосий мавзуси Худонинг Шоҳлигидир ва Исо алайҳиссалом айнан бу ҳақда ваъз қилиб юрганлар. (Луқо 8:1)

Улар ҳақ топиниш марказларидир. Бу муайян жойлар бўлиб, у ерда Яҳованинг Шоҳидлари Шоҳлик ҳақидаги хушхабарни ваъз қилишни ўрганишади. (Матто 24:14) Йиғилиш залларининг ўлчами ва кўриниши ҳар хил бўлиши мумкин. Лекин ҳамма залларимиз оддий ва у ерда биттадан кўпроқ жамоатлар йиғила олади. Ваъзгўйлар ва жамоатларнинг сони кўпайгани сабабли, сўнгги йиллар давомида ўн минглаб (кунига тахминан бешта) янги Йиғилиш заллари қурилди. Бу иш қандай амалга оширилди? (Матто 19:26)

Улар хайр-эҳсонлар эвазига қурилади. Бу хайр-эҳсонлар филиалга жўнатилади ва жамоатларнинг Йиғилиш залини қуриш ёки тиклаш эҳтиёжи пайдо бўлганда айнан шу пуллар сарфланади.

Улар турли ихтиёрий хизматчилар томонидан қурилади. Кўп мамлакатларда Йиғилиш залларини қуриш гуруҳлари ташкиллаштирилган. Қурувчи хизматчилар гуруҳи ва ихтиёрий ишчилар мамлакат ичида бир жамоатдан бошқасига ва ҳатто олис ҳудудга кўчиб ўтишади. Улар маҳаллий жамоатларга Йиғилиш залини қуришда ёрдам беришади. Бошқа мамлакатларда тажрибали Шоҳидлар муайян бир жойда Йиғилиш залларини қуриш ва қайта тиклашни назорат қилади. Гарчи бундай тажрибали қурувчилар ҳар бир қурилишда ёрдам беришса ҳам, асосий ишни маҳаллий жамоат аъзоларидан таркиб топган ихтиёрий ишчилар бажаради. Дарҳақиқат, Аллоҳ Яҳованинг руҳи ҳамда халқининг чин кўнгилдан қилган ҳаракатлари туфайли бу иш амалга ошириляпти. (Забур 127:1; Колосаликларга 3:23)

  • Топиниш жойларимиз нега Йиғилиш заллари деб аталади?

  • Қандай қилиб бутун дунёда Йиғилиш залларини қурса бўлади?