Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

26- ДАРС

Йиғилиш залимизга қандай ғамхўрлик қиламиз?

Йиғилиш залимизга қандай ғамхўрлик қиламиз?

Эстония

Зимбабве

Монголия

Пуэрто-Рико

Яҳова Шоҳидларининг ҳар бир Йиғилиш зали Аллоҳнинг муқаддас исми билан боғлиқ. Бу жой муқаддас топинишимизнинг муҳим бир қисми бўлгани учун биз уни тоза, кўркам ва яхши ҳолатда сақлашни шараф деб биламиз. Бу ишда эса ҳамма иштирок этиши мумкин.

Йиғилишдан кейин ихтиёрий хизматчилар зални тозалашади. Ҳар бир йиғилишдан сўнг биродару опа-сингилларимиз Йиғилиш залини енгил йиғиштириб қўйишса-да, ҳафтада бир марта уни яхшилаб тозалаб чиқишади. Бу иш махсус рўйхат бўйича бажарилади ва оқсоқол ёки жамоат хизматкори уни назорат қилади. Эҳтиёжга кўра ҳар бир кўнгилли ишчига супуриш, пол ювиш, чанг артиш, ўриндиқларни тартибга солиш, ҳожатхонани дезинфекция қилиб ювиш, ойна ва кўзгуларни артиш, чиқиндиларни йиғиштириш ва ҳовлини тозалаш каби ишлар тақсимланади. Йилига камида бир марта ҳашар қилиниб, ҳамма ёқ обдан тозаланади. Баъзи бир вазифаларни болаларга ҳам берса бўлади, шу йўсин, уларга топиниш жойимизга эҳтиром ила муносабатда бўлишни ўргатамиз. (Воиз 5:1)

Таъмирлаш ишларида ихтиёрий хизматчилар ёрдам беради. Ҳар йили Йиғилиш залида ички ва ташқи томондан синчиклаб текширув ўтказилади. Бу текширувга асосан, зални яхши ҳолатда сақлаш мақсадида таъмирлаш ишлари бажарилади. Қолаверса, бу катта чиқимнинг олдини олади. (2 Солномалар 24:13; 34:10) Йиғилиш залини тозалаш ва таъмирлаш Худойимизга топинишда муҳим ўринни эгаллайди. Бундай ишларда қатнашиб, Тангри Яҳовани яхши кўришимизни ва Унга топинадиган жойимизни қадрлаётганимизни кўрсатамиз. (Забур 122:1) Шунингдек, бу бошқа одамларда яхши таассурот қолдиради. (2 Коринфликларга 6:3)

  • Нега топиниш жойларимизга бепарво бўлмаслигимиз керак?

  • Йиғилиш залини тоза сақлаш учун қандай ишлар қилинади?