Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

28- ДАРС

Веб-сайтимизда нималарни топса бўлади?

Веб-сайтимизда нималарни топса бўлади?

Франция

Польша

Россия

Исо Масиҳ издошларига шундай деган: «Нурингиз инсонлар олдида порлаб турсин, токи улар яхши ишларингизни кўриб, осмондаги Отангизни шарафлашсин». (Матто 5:16) Ушбу охирзамон пайтида биз замонавий технологиядан, жумладан, интернетдан тўғри фойдаланиб келяпмиз. Бизнинг jw.org номли расмий сайтимиз, Яҳованинг Шоҳидлари фаолияти ва эътиқоди тўғрисидаги маълумотларнинг манбаидир. Бу сайтда нималар бор?

Тез-тез бериладиган саволларга Муқаддас Китобдан жавоблар. У ердан сиз одамларни безовта қиладиган ва муҳим бўлган турли саволларга жавобларни топа оласиз. Масалан, «Азобларнинг охири борми?» ва «Ўлганлар яна яшаши мумкинми?» номли букламалар 900 дан зиёд тилда мавжуд. Шунингдек, у ердан сиз кўп тилларда нашр этилган «Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси»ни 160 дан зиёд тилда ва Муқаддас Китобни тадқиқ қилиш учун мўлжалланган баъзи қўлланмаларни, жумладан, «Муқаддас Китоб таълимотлари» деб номланган китобни, «Қўриқчи минораси» ҳамда «Уйғонинг!» журналларининг сўнгги сонларини кўришингиз мумкин. Мазкур адабиётларнинг аксариятини сайтимизда жойлашган PDF ёки EPUB форматларида ўқишингиз, MP3 аудио ёзувларини тинглаш ёхуд юклаб олишингиз мумкин. Сиз ҳатто қизиқувчи учун унинг она тилида бирон адабиётнинг бир нечта саҳифасини босиб чиқаришингиз мумкин! Бундан ташқари, имо-ишора тилида бир қанча видео адабиётлар бор. Боз устига, Муқаддас Китобнинг бадиий қироати, аудио драмалар ҳамда бўш вақтингизда завқ билан тинглайдиган оҳанрабо куйларни юклаб олсангиз бўлади.

Яҳованинг Шоҳидлари тўғрисида ишончли маълумот. Бу сайтдан, шунингдек, умумжаҳон фаолиятимиз ҳақидаги сўнгги янгиликларни ўқишингиз, видеолавҳаларни томоша қилишингиз ҳамда гуманитар ёрдам кўрсатиш ишларимиз борасида билиб олишингиз мумкин. Устига-устак, яқинлашиб келаётган анжуманлар ва турли жойлардаги филиалларимиз ҳақида маълумот топасиз.

Буларнинг барчаси ҳақиқат нурини дунё четларига қадар таратаётганимиздан дарак беради. Дунёдаги барча одамлар, ҳатто Антарктидада яшовчилар ҳам бундан фойда оляптилар. Шундай экан, бутун ер юзи бўйлаб Тангри Яҳова улуғланиши учун Унинг Каломи «тез тарқалиши» ҳақида ибодат қиламиз. (2 Салоникаликларга 3:1)

  • jw.org сайти кўпчиликка Муқаддас Китобдаги ҳақиқатни билиб олишга қандай ёрдам бермоқда?

  • Веб-сайтимиздан нимани билиб олишни истардингиз?