Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

15- дарс

Нега Худо ҳақида билим олишни тўхтатмаслик керак?

Нега Худо ҳақида билим олишни тўхтатмаслик керак?

1. Муқаддас Китобни ўрганишни давом эттириш сизга қандай фойда келтиради?

Муқаддас Китобнинг асосий таълимотларини қисқача кўриб чиқиш Худованд Яҳовага бўлган севгингизни мустаҳкамлаган бўлса керак. Бу севгини парваришлаб туриш лозим. (1 Бутрус 2:2) Агар Аллоҳ ҳақида билим орттириб, Унинг Каломини тадқиқ қилишда давом этсангиз, абадий яшаш умидига эга бўласиз. Юҳанно 17:3; Яҳудо 21 ни ўқинг.

Худо тўғрисида кўпроқ билиб олганингиз сайин, имонингиз мустаҳкамланиб боради. Имон эса Аллоҳнинг розилигини олишга кўмаклашади. (Ибронийларга 11:1, 6) У сизни тавба қилишга ва ҳаётингизга керакли ўзгаришлар киритишга ундайди. Ҳаворийлар 3:19 ни ўқинг.

2. Худо ҳақидаги билимларингиз бошқаларга қандай фойда келтириши мумкин?

Яҳова билан ўзгача муносабатларни ривожлантира оласиз

Билиб олганларингизни бошқалар билан баҳам кўриш истаги пайдо бўлиши табиий, чунки бирон янгиликни кимгадир айтиб бериш ҳаммага ҳам ёқади. Тадқиқни давом эттирсангиз, Яҳовага ҳамда хушхабарга нега ишонишингизни Муқаддас Китоб ёрдамида тушунтиришни ўрганасиз. Римликларга 10:13–15 ни ўқинг.

Кўплар хушхабарни дастлаб ўртоқларига ёки қариндошларига айтади. Хушмуомала бўлинг. Уларга: «Эътиқодингиз нотўғри»,— дейиш ўрнига, Худонинг ваъдалари ҳақида айтиб беринг. Шуни унутмангки, одамларга сўзларингиз эмас, балки намунали хулқ-атворингиз кўпроқ таъсир қилади. 2 Тимўтийга 2:24, 25 ни ўқинг.

3. Олдингизда қандай имконият пайдо бўлади?

Аллоҳнинг Каломини ўрганиш маънан ўсишингизга кўмаклашади. Натижада Яҳова билан ўзгача муносабатларни ривожлантира оласиз. Ҳатто Унинг оила аъзоси бўлиш имкониятига эга бўласиз. 2 Коринфликларга 6:18 ни ўқинг.

4. Маънан ўсиш учун қандай қадамлар қўйишингиз керак?

Маънан ўсишни хоҳласангиз, Аллоҳнинг Каломини ўрганишда давом этинг. (Ибронийларга 5:13, 14) Яҳованинг Шоҳидларига мурожаат қилиб, сиз билан «Муқаддас Китоб таълимотлари» номли китоб ёрдамида тадқиқ ўтишларини сўранг. Худонинг Каломидан кўпроқ билим олганингиз сайин ҳаётингиз мазмунга тўлади. Забур 1:1–3; 73:27, 28 ни ўқинг.

Хушхабар манбаи бахтиёр Тангри Яҳовадир. Унинг халқига қўшилсангиз, У билан яқин муносабатга эга бўла оласиз. (Ибронийларга 10:24, 25) Яҳовани мамнун қилишда давом этиб, сиз ҳақиқий ҳаёт — абадий ҳаётга эришасиз. Аллоҳ билан дўстлашишга ҳеч нима тенг кела олмайди! 1 Тимўтийга 1:11; 6:19 ни ўқинг.