Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Наҳотки бу Худонинг иродаси бўлса?

Наҳотки бу Худонинг иродаси бўлса?

ГАЗЕТА, телевизор, радио ёки Интернетда дунёда жиноятчилик, урушлар ва терроризм авжига чиқаётганини ўқийсиз ва кўрасиз. Эҳтимол, сиз ҳам соғлигингиз заифлашиб бораётганидан ёки яқин кишингиз ҳаётдан кўз юмганидан қайғу чекаётгандирсиз.

Сизда шундай саволлар туғилиши табиий:

  • Наҳотки Худо мен ва оилам шундай азоб чекишимизни истаса?

  • Муаммоларимни ечиш учун қаердан ёрдам излай?

  • Бутун ер юзида қачондир тинчлик ўрнатиладими?

Муқаддас Китобда бу саволларга ишончли жавоблар бор.

МУҚАДДАС КИТОБДА ЁЗИЛИШИЧА, ХУДО ЕР ЮЗИДА ҚУЙИДАГИ АЖОЙИБ ИШЛАРНИ АМАЛГА ОШИРАДИ:

  • Одамлар оғриқ, қарилик ва ўлимдан ортиқ азоб чекмайди. (Ваҳий 21:4)

  • «Чўлоқ одам кийик каби сакрайди». (Ишаё 35:6)

  • «Кўрларнинг кўзлари очилади». (Ишаё 35:5)

  • Ўлганлар ҳаётга қайтади. (Юҳанно 5:28, 29)

  • Ҳеч ким касал бўлмайди. (Ишаё 33:24)

  • Барча одамларда озиқ-овқат мўл-кўл бўлади. (Забур 72:16)

МУҚАДДАС КИТОБНИ ТАДҚИҚ ҚИЛИШНИНГ ФОЙДАСИ

Ушбу китобнинг олдинги саҳифаларида ёзилган сўзлар хомхаёлдай туюлиши мумкин. Бироқ Аллоҳ тез орада ер юзида шундай ўзгаришлар қилишни ваъда беряпти. Муқаддас Китобда У буни қандай амалга ошириши тушунтирилган.

Лекин Муқаддас Китобдан бошқа кўп нарсалар ҳақида ҳам билиб олишимиз мумкин. Унда ҳозирнинг ўзида мазмунли ва бахтли ҳаёт кечириш учун нималарни билишимиз кераклиги ҳақида ёзилган. Бир зумга тўхтаб, шахсий муаммо ва ташвишларингиз тўғрисида ўйлаб кўринг. Эҳтимол, моддий қийинчилик, оилавий муаммолар, соғлиқ заифлашиши ёки яқин кишингизнинг вафоти туфайли қайғураётгандирсиз. Муқаддас Китобдаги маслаҳатлар ушбу муаммоларни енгишингизга ва қуйидаги саволларга жавоб топиб, тасалли олишингизга ёрдам беради:

Бу китобни ўқиётган экансиз, демак, Муқаддас Китоб таълимотларини билмоқчисиз. Мазкур китоб сизга ёрдам беради. Эътибор берсангиз, саҳифаларнинг пастки қисмида ҳар бир хатбоши учун саволлар келтирилган. Улар Муқаддас Китобни яхшироқ тушунишингизга кўмаклашади. Миллионлаб инсонларга Яҳованинг Шоҳидлари билан Муқаддас Китобни тадқиқ қилиш завқ келтиряпти. Бу сизга ҳам ёқишига умид қиламиз. Муқаддас Китоб таълимотларини ўрганар экансиз, Худо сизга барака беришини тилаб қоламиз!