Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

1- ДАРС

Худо еру осмонни яратади

Худо еру осмонни яратади

Тангри Яҳова бизнинг Яратувчимиз. У барча нарсани — биз кўра оладиган ва кўра олмайдиган нарсаларни яратган. Биз кўра оладиган нарсаларни яратишдан олдин, У жудаям кўп фаришталарни яратган. Фаришталар ким эканини биласизми? Улар Яҳованинг хизматчилари ва улар Унга ўхшайди. Биз Худони кўра олмаганимиздай, фаришталарни ҳам кўра олмаймиз. Яҳова яратган биринчи фаришта Унга ёрдамчи бўлган. Бу фаришта юлдузларни, сайёраларни ва бошқа барча нарсаларни яратишда Яҳовага кўмаклашган. Бундай сайёралардан бири Ер ва у бизнинг чиройли уйимиз.

Яҳова ерни инсонлар ва ҳайвонлар яшаши учун тайёрлаган. Ерга нур сочиши учун қуёш нурларини унга йўналтирган. У тоғлар, океанлар ва дарёларни яратган.

Кейин нима бўлган? Яҳова: «Мен ўт-ўлан, ўсимликлару дарахтларни яратаман»,— деб айтди. Шунда турли хил мевалар, сабзавотлар ва гуллар ўсиб чиқа бошлади. Сўнг Яҳова барча ҳайвонларни — учадиган, сузадиган, ўрмалайдиган ва судралиб юрадиган ҳайвонларни яратди. Қуён каби кичик ҳайвонлардан тортиб, фил каби катта ҳайвонларгача яратди. Сиз қайси ҳайвонни яхши кўрасиз?

Буларни қилиб бўлгач, Яҳова биринчи фариштага: «Одамни яратайлик»,— деди. Одамлар ҳайвонлардан фарқ қилади. Улар нарсаларни ихтиро қила олади. Яна улар гапиришни, кулишни ва ибодат қилишни билади. Улар ерни парваришлаб, ҳайвонларга ғамхўрлик қилишлари керак эди. Биринчи одам ким бўлганини биласизми? Келинг, билиб оламиз.

«Бошида Аллоҳ осмон билан ерни яратди». (Ибтидо 1:1)