Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

3- ДАРС

Одамато ва Момоҳаво Худога қулоқ солмади

Одамато ва Момоҳаво Худога қулоқ солмади

Бир куни Момоҳаво ёлғиз қолганида, илон келиб унга гапирди. Илон: «Худо боғдаги ҳеч бир дарахтнинг мевасидан еманглар, деб айтгани ростми?» — деб сўради. Момоҳаво эса: «Боғдаги барча дарахтнинг мевасини ейишимиз мумкин. Аммо битта дарахтнинг мевасидан ейиш мумкин эмас. Мабодо бу дарахтнинг мевасидан есак ўламиз»,— деб жавоб берди. Илон эса: «Асло ўлмайсиз. Аксинча ундан есангиз, Худо каби бўласиз»,— деди. Бу рост эдими? Йўқ, бу ёлғон. Лекин Момоҳаво бунга ишонди. Боз устига, Момоҳаво мевага қараган сари егиси келаверди. Охири у мевани еб, Одаматога ҳам берди. Агар улар Худога итоатсизлик қилишса, бу ўлимга олиб келишини Одамато биларди. Шунга қарамай у мевани еди.

Ўша куни кечқурун Яҳова Одамато билан Момоҳавога гапирди. Худо нега улар Унга қулоқ солмаганини сўради. Шунда Момоҳаво илонни, Одамато бўлса Момоҳавони айблади. Одамато билан Момоҳаво итоат қилмагани учун, Яҳова уларни боғдан ҳайдади. Улар боққа бошқа кирмасин, деб Худо боғ кираверишига фаришталарни ҳамда айланиб турадиган оловли қилични қўйди.

Яҳова Момоҳавони алдаган кимсани ҳам жазолашини айтди. Момоҳавога аслида илон гапирмаган. Чунки Яҳова илонларни гапириш қобилияти билан яратмаган. Илон орқали ёмон фаришта гапирган. У Момоҳавони алдаш учун шундай қилган. Бу фаришта Шайтон Иблис деб аталган. Шайтон одамларни ёмон ишлар қилишга оғдирмаслиги учун Яҳова келажакда уни йўқ қилади.

«[Иблис] бошиданоқ қотил эди... У ёлғончи». (Юҳанно 8:44)