Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

6- ДАРС

Саккиз киши омон қолади

Саккиз киши омон қолади

Нуҳ ва оиласи ҳайвонлар билан бирга кемага киришди. Яҳова уларнинг ортидан эшикни ёпгач, ёмғир қуйиб юборди. Шунчалик кўп ёмғир ёғдики, кема суза бошлади. Охири бутун ер юзи сув билан қопланди. Кема ташқарисидаги барча ёмон одамлар ҳалок бўлишди. Нуҳ ва оиласи эса кеманинг ичида омон қолишди. Улар Яҳовага қулоқ солишгани учун қанчалик хурсанд бўлишганини бир тасаввур қилинг!

Ёмғир 40 кечаю 40 кундуз ёғиб, кейин тинди. Секин-аста сув пасайиб, кема тоғлар устида тўхтади. Лекин ҳамма жойни ҳали сув қоплаб тургани учун Нуҳ ва оиласи кемадан чиқа олишмади.

Сув оз-оздан қуриди. Нуҳ ва оиласи бир йилдан ошиқ вақт давомида кема ичида қолишди. Сўнг Яҳова улар кемадан чиқиши мумкинлигини айтди. Нуҳ ва оиласи Яҳова уларни асраб қолгани учун миннатдорчилик тариқасида Унга қурбонлик келтиришди.

Бу қурбонлик Яҳовага ёқди. У ваъда бериб, ер юзидаги барча нарсани тўфон орқали бошқа йўқ қилмаслигини айтди. Ушбу ваъдасини тасдиқлаш учун Худо осмонда илк камалакни пайдо қилди. Сиз камалакни ҳеч кўрганмисиз?

Шунингдек, Яҳова Нуҳ билан оиласига фарзандли бўлиб, ер юзини тўлдиришни буюрди.

«Тўфон келиб барини қириб ташламагунча, [одамлар] парво қилишмаган». (Матто 24:39)