Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

8- ДАРС

Иброҳим ва Сора Худога қулоқ солади

Иброҳим ва Сора Худога қулоқ солади

Бобилдан унча узоқ бўлмаган ерда Ур деган шаҳар бор эди. Ўша ердаги одамлар Яҳовага эмас, бошқа худоларга сиғинишарди. Аммо шу шаҳарда фақатгина Яҳовага топинадиган бир киши бор эди. Унинг исми Иброҳим эди.

Яҳова Иброҳимга: «Уйингни ва қариндош-уруғларингни қолдириб, Мен сенга кўрсатадиган юртга бор»,— деб айтди. Сўнг Худо унга шундай ваъда берди: «Сендан катта бир халқ пайдо бўлади. Менга садоқатли бўлганинг учун ер юзидаги кўп халқларга яхшилик қиламан».

Яҳова уни қаерга юбораётганини билмаса-да, Иброҳим Яҳовага таянди. Шундай қилиб, Иброҳим хотини Сора, отаси Тераҳ ва жияни Лут билан биргаликда нарсаларини йиғиштирди. Улар Яҳовага итоат этиб, узоқ сафарга чиқишди.

Иброҳим ўз оиласи билан Тангри Яҳова уларга кўрсатмоқчи бўлган юртга етиб келганида 75 ёшда эди. Бу юртнинг номи Канъон эди. Ўша ерда Аллоҳ Иброҳимга гапириб: «Сен кўриб турган мана шу бутун юртни фарзандларингга бераман»,— деб ваъда қилди. Аммо Иброҳим билан Сора қариб қолишганди ва битта ҳам фарзандлари йўқ эди. Унда Яҳова қандай қилиб бу ваъдасини амалга оширади?

«Имони орқали Иброҳим пайғамбар... Унга итоат этиб, Худо унга ваъда қилган жойга кетган. Ҳатто ўзи қаерга кетаётганини билмаса-да, йўлга тушган». (Ибронийларга 11:8)