Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

9- ДАРС

Узоқ кутилган ўғил!

Узоқ кутилган ўғил!

Иброҳим билан Сора турмуш қуришганидан кўп йиллар ўтганди. Улар Урдаги қулай уйини тарк этиб, чодирда яшарди. Сора ҳаётидан нолимаган. Чунки Яҳованинг айтганини қилишса, уларга яхши бўлишини билган.

Сора болали бўлишни жуда хоҳлагани учун Иброҳимга: «Агар чўрим Ҳожар болали бўлса, уни худди ўзимникидай кўраман»,— деди. Вақт ўтиб Ҳожар ўғилли бўлди. Унга Исмоил деб исм беришди.

Кўп йил ўтиб Иброҳим 99 ёшга, Сора 89 ёшга кирганида, уларнинг олдига учта меҳмон келди. Иброҳим уларга дарахт тагида дам олиб, овқат еб олишни таклиф қилди. Бу меҳмонлар ким бўлганини биласизми? Улар фаришталар бўлган! Улар Иброҳимга: «Келаси йил мана шу пайт сен ва хотининг ўғил кўрасизлар»,— деб айтишди. Сора чодир ичида бу гапларни эшитиб турганди. У ичида кулиб, шундай деб ўйлади: «Наҳотки мен қариган чоғимда бола кўрсам?!»

Яҳованинг фариштаси ваъда қилганидай, кейинги йил Сора ўғил туғди. Иброҳим унга Исҳоқ деб исм берди. Унинг маъноси «кулги» эди.

Исҳоқ тахминан беш яшарлигида, Исмоил уни масхара қилаётганини Сора пайқаб қолди. Ўғлини ҳимоя қилиш учун у Иброҳимнинг олдига бориб, Ҳожар ва Исмоилни жўнатиб юборишни илтимос қилди. Бошида Иброҳим бундай қилишни хоҳламади. Аммо Яҳова ҳам Исҳоқни ҳимоя қилишни истагани учун Иброҳимга: «Соранинг гапига қулоқ сол. Исмоилга Ўзим ғамхўрлик қиламан. Менинг ваъдаларим Исҳоқ орқали амалга ошади»,— деб айтди.

«Имони туфайли Сора биби... ҳомиладор бўлган, сабаби у ваъда қилган Зот ишончли эканига амин эди». (Ибронийларга 11:11)