Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

10- ДАРС

Лутнинг хотини эсингизда бўлсин

Лутнинг хотини эсингизда бўлсин

Лут амакиси Иброҳим билан Канъон юртида яшарди. Иброҳим ва Лутнинг чорваси шу даражада кўпайиб кетдики, яшаётган ерлари уларга торлик қила бошлади. Шу боис Иброҳим Лутга: «Бирга яшашимизнинг иложи бўлмай қолди. Илтимос, ўзингга ёқадиган жойни танла, шунда мен бошқа томонга кетаман»,— деди. Ҳа, Иброҳим фақат ўзини ўйламаган.

Лутнинг Садўм шаҳри яқинидаги чиройли ерга кўзи тушди. У ер серсув ва ям-яшил эди. Лут шу жойни танлади ва оиласи билан ўша ерга кўчди.

Садўм ҳамда унинг яқинидаги Ғамўра шаҳрида яшовчи одамлар жуда ёмон эди. Улар шунчалик ёвуз эдики, Яҳова уларнинг шаҳарларини йўқ қилмоқчи бўлди. Аммо Худо Лут ва унинг оиласини сақлаб қолмоқчи бўлиб, уларнинг олдига иккита фариштани юборди. Фаришталар уларни шундай деб огоҳлантирди: «Шошилинглар! Шаҳардан чиқиб кетинглар! Яҳова бу шаҳарни йўқ қилмоқчи».

Аммо Лут шаҳарни тарк этишга шошилмади. У имиллагани учун фаришталар уни, хотини ва иккита қизининг қўлидан ушлаб, шаҳар ташқарисига чиқаришди. Фаришталар шундай дейишди: «Қочинглар! Жонингизни қутқариб қолинглар! Орқага ўгирилиб қараманглар, агар қарасангиз ўласизлар!»

Улар Зўвар шаҳрига етиб келганида, Яҳова Садўм ва Ғамўра устига олтингугурт билан олов ёғдирди. Бу иккита шаҳар бутунлай йўқ бўлиб кетди. Лутнинг хотини Яҳовага қулоқ солмади. У орқасига ўгирилиб қаради ва туз устунига айланиб қолди. Аммо Лут ва унинг қизлари Яҳовага қулоқ солишгани учун омон қолишди. Улар яқин инсони Яҳованинг гапига кирмаганидан роса хафа бўлишгандир. Бу воқеадан Яҳованинг йўл-йўриқларига бўйсуниш қанчалик муҳим эканини ўргансак бўлади.

«Лутнинг хотини эсингизда бўлсин». (Луқо 17:32)