Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

13- ДАРС

Ёқуб билан Эсов ярашади

Ёқуб билан Эсов ярашади

Яҳова Иброҳим билан Исҳоқни асраганидай Ёқубни ҳам ҳимоя қилишга ваъда берди. Ёқуб Хорон деган жойга ўрнашиб, уйланди. Унинг катта оиласи ва кўп бойлиги бор эди.

Вақт ўтиб, Яҳова Ёқубга: «Ота-боболаринг юртига қайтиб бор»,— деди. Шундай қилиб, Ёқуб ва оиласи узоқ сафарга отланишди. Йўлда Ёқубнинг хизматкорлари унинг ёнига келиб: «Акангиз Эсов 400 та одами билан сиз томонга келяпти»,— дейишди. Ёқуб акаси унга ва оиласига зарар етказишидан қўрқди. У Яҳовага ибодат қилиб: «Илтимос, мени акамдан ҳимоя қил»,— деди. Келаси куни Ёқуб Эсовга кўп қўю эчкилар, сигирлар, туялар ва эшакларни совға сифатида юборди.

Ўша куни кечаси Ёқуб ёлғиз қолганида унга фаришта кўринди. Фаришта у билан курашди. Бу эрталабгача давом этди. Ёқуб шикастланганига қарамай, таслим бўлмади. Фаришта унга: «Мени қўйиб юбор»,— деди. Лекин Ёқуб: «Йўқ, мени дуо қилмагунингча, қўйиб юбормайман»,— деб жавоб берди.

Охири фаришта Ёқубни дуо қилди. Энди Ёқуб Эсов унга зарар етказишига Яҳова йўл қўймаслигини билади.

Эрталаб Ёқуб узоқдан Эсов 400 та одами билан келаётганини кўрди. У оиласидан олдинроқ юриб, акасининг олдига етти марта таъзим қилиб борди. Эсов эса Ёқубнинг олдига югуриб келиб, уни қучоқлади. Ака-ука кўз ёш тўкканча бир-бири билан ярашди. Сизнингча, Ёқуб бу вазиятни қандай ҳал қилгани Яҳовага ёқдими?

Кейинроқ Эсов уйига қайтиб кетди, Ёқуб эса йўлида давом этди. Ёқубнинг ҳаммаси бўлиб 12 та ўғли бор эди. Уларнинг исмлари Рубен, Шимўн, Леви, Яҳудо, Дан, Нафтали, Гад, Ошер, Иссахор, Забулун, Юсуф ва Бенямин. Яҳова Ўз халқини Ёқубнинг ўғилларидан бири — Юсуф орқали қутқарди. Бу қандай бўлганини биласизми? Келинг, билиб оламиз.

«Душманларингизни севинглар ҳамда сизларни таъқиб қилаётганлар учун ибодат қилинглар. Шунда осмондаги Отангизнинг ўғиллари бўласизлар». (Матто 5:44, 45)