Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

30- ДАРС

Раҳоба айғоқчиларни яширади

Раҳоба айғоқчиларни яширади

Исроиллик айғоқчилар Ерихо шаҳрига боришди ва Раҳоба исмли аёлнинг уйида қолишди. Ерихо шоҳи бундан хабар топиб, Раҳобанинг уйига аскарларни жўнатди. Раҳоба эса иккита айғоқчини томга яширди ва аскарларни бошқа томонга жўнатиб юборди. Раҳоба айғоқчиларга шундай деди: «Мен сизларга ёрдам бераман, чунки Яҳова сизлар томонда эканини ва юртни забт этишингизни биламан. Илтимос, оиламни сақлаб қолишга ваъда беринглар».

Айғоқчилар Раҳобага: «Уйингизнинг ичкарисида бўлган ҳеч ким зарар кўрмайди, деб ваъда берамиз. Деразангизга қизил арқонни боғлаб қўйинг, шунда оилангиз қутқарилади»,— дейишди.

Раҳоба айғоқчиларни деразадан арқон ёрдамида пастга туширди. Улар уч кун тоғларда яшириниб юргач, Ёшуанинг ёнига қайтишди. Кейин исроилликлар Иордан дарёсини кечиб ўтишди ва юртни босиб олишга тайёрланишди. Ерихо улар забт этган биринчи шаҳар эди. Яҳова уларга олти кун давомида, ҳар куни бир мартадан шаҳар атрофини айланиб чиқишни буюрди. Еттинчи куни эса улар шаҳар атрофини етти марта айланиб чиқишди. Сўнг руҳонийлар бурғу чалди, аскарлар эса овози борича бақирди. Шунда шаҳар деворлари қулаб тушди! Лекин шаҳар деворида жойлашган Раҳобанинг уйига ҳеч нарса қилмади. Раҳоба ва унинг оиласи Яҳовага ишонгани учун омон қолди.

«Шу сингари,.. Раҳоба ҳам айғоқчиларни меҳмондўстлик билан қабул қилиб, сўнг уларни бошқа йўл билан кузатиб, ишлари туфайли одил деб тан олинган эмасмиди?» (Ёқуб 2:25)