Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

40- ДАРС

Довуд ва Гўлиёт

Довуд ва Гўлиёт

Яҳова Шомуилга: «Эссайнинг хонадонига бор, унинг ўғилларидан бири Исроилнинг кейинги шоҳи бўлади»,— деб айтди. Шомуил Эссайнинг хонадонига борди. У Эссайнинг тўнғич ўғлини кўриб: «Мана шу йигит бўлса керак»,— деб ўйлади. Аммо Яҳова бу йигитни танламаганини айтди. Яҳова шундай деди: «Мен инсоннинг ташқи кўринишига эмас, унинг қалбига қарайман».

Эссай Шомуилнинг олдига яна олтита ўғлини олиб келди. Лекин Шомуил унга: «Яҳова улардан ҳеч бирини танламади. Яна ўғилларинг борми?» — деди. Эссай: «Довуд исмли кенжа ўғлим бор. У қўйларни боқиб юрибди»,— деб жавоб берди. Довуд келганида, Яҳова Шомуилга: «Мана шу болани танладим!» — деб айтди. Шомуил Довуднинг бошига мой қуйиб, уни Исроилнинг бўлажак шоҳи сифатида танлади.

Бирмунча вақтдан кейин исроилликлар билан филистимликлар жанг қилмоқчи бўлишди. Филистимликлар томонида Гўлиёт исмли паҳлавон жангчи бор эди. У ҳар куни исроилликларни мазах қиларди. Гўлиёт шундай деб бақирарди: «Орангиздан биттасини юборинглар, у мен билан жанг қилсин. Борди-ю, у мени енгса, биз сизларга қул бўламиз. Аммо мен уни енгсам, сизлар бизга қул бўласиз».

Довуд исроилликларнинг қўшинида аскар бўлиб хизмат қилаётган акаларига озиқ-овқат олиб келди. У Гўлиётнинг гапларини эшитиб: «Мен у билан жанг қиламан!» — деди. Шоҳ Шоул унга: «Сен ҳали ёш боласан-ку!» — деб айтди. Довуд эса: «Яҳова менга ёрдам беради»,— деб жавоб қайтарди.

Шоул Довудга ўзининг қурол-аслаҳасини кийдиришга уринди. Аммо Довуд унга: «Бу қурол-аслаҳалар билан жанг қила олмайман»,— деди. Довуд палахмонини олиб, сой бўйига тушди ва ўша ердан бешта силлиқ тош танлаб, тўрвасига солди. Кейин Гўлиёт томонга югуриб кетди. Паҳлавон унга: «Буёққа кел, болакай. Сени осмондаги қушларга ва йиртқич ҳайвонларга ем қиламан»,— деб бақирди. Довуд қўрқмади ва унга жавобан шундай деди: «Сен қиличу найза билан келаётган бўлсанг, мен Яҳованинг исми билан келяпман. Сен бизга қарши эмас, Худога қарши жанг қиляпсан. Бу ерда турган барча Яҳова қиличу найзадан кўра қудратлироқ эканини ўз кўзи билан кўради. У ҳаммангизни қўлимизга беради».

Довуд палахмонига тошни жойлаштирди-да, бор кучи билан уни улоқтирди. Яҳованинг ёрдами билан тош учиб бориб Гўлиётнинг пешонасига ботиб кирди. У ерга қулаб тушиб, жон берди. Кейин филистимликлар қочиб кетишди. Сиз ҳам Довуд каби Яҳовага таянасизми?

«Бу одамлар учун имконсиздир, аммо Аллоҳ учун эмас. Чунки Аллоҳ учун ҳамма нарсанинг имкони бор». (Марк 10:27)