Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

47- ДАРС

Яҳова Илёсни қўллаб-қувватлайди

Яҳова Илёсни қўллаб-қувватлайди

Баалнинг пайғамбарлари билан нима бўлгани ҳақида эшитиб, Изабелнинг роса жаҳли чиқди. У Илёсга: «Баалнинг пайғамбарлари сингари сен ҳам эртага ўласан»,— деб хабар юборди. Илёс бундан қаттиқ қўрқиб, саҳрога қочиб кетди. У: «Бўлди, етар! Эй Яҳова, жонимни ола қол»,— дея ибодат қилди. Кейин эса чарчаганидан дарахт тагида ухлаб қолди.

Фаришта Илёсни уйғотиб, меҳр ила: «Тур, овқатланиб ол»,— деди. Илёс кўзини очиб, қизиб турган тошлар устида кулча билан кўзада сув турганини кўрди. У еб-ичиб яна ётди. Фаришта иккинчи бор Илёсни уйғотди-да: «Тур, овқатланиб ол. Йўқса, узоқ йўл юришга ҳолинг бўлмайди»,— деди. Шундай қилиб, Илёс овқатланиб олди. Сўнг у 40 кечаю 40 кундуз йўл юриб, Хорев тоғига етиб борди. У тунаб қолиш учун ўша ердаги бир ғорга кирди. Аммо Яҳова унга гапиришни бошлади. У: «Илёс, бу ерда нима қиляпсан?» — деди. Илёс эса: «Исроилликлар Сенга берган ваъдасини бузди. Улар қурбонгоҳларингни вайрон қилиб, пайғамбарларингни ўлдирди. Энди улар мени ҳам ўлдирмоқчи»,— деб жавоб берди.

Яҳова унга: «Ташқарига чиқиб, тоғда, Менинг олдимда тур»,— деб айтди. Аввал кучли шамол кўтарилди, сўнг зилзила бўлди, кейин эса олов пайдо бўлди. Охири Илёс майин, оҳиста овозни эшитди. У юзини камзули билан ёпиб, ғордан чиқди. Яҳова ундан нега қочиб кетганини сўради. Илёс эса: «Сенга хизмат қилаётганлардан фақат мен қолдим»,— деб айтди. Лекин Яҳова унга: «Сен ёлғиз эмассан. Исроилда ҳали-ҳануз 7 000 киши Менга топиняпти. Боргин-да, ўрнингга Элишайни пайғамбар этиб тайинла»,— деди. Илёс ўша заҳоти Яҳованинг айтганини қилишга кетди. Яҳова хоҳлаган ишни қилсангиз, У сизга ҳам ёрдам берадими? Албатта. Келинг, қурғоқчилик пайтида содир бўлган бир воқеани кўриб чиқайлик.

«Ҳеч нарсадан ташвишланманглар, лекин ибодат ва илтижода тилакларингизни миннатдорчилик билан Аллоҳга билдиринглар». (Филиппиликларга 4:6)