Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

72- ДАРС

Исонинг ўсмирлик чоғи

Исонинг ўсмирлик чоғи

Юсуф ва Марям фарзандлари билан Носира шаҳрида яшашарди. Юсуф дурадгорлик қилиб оиласини боқарди ва уларга Яҳова ҳамда Унинг Қонуни ҳақида ўргатарди. Улар топиниш учун доимий равишда ибодатхонага ва ҳар йили Фисиҳ байрамини нишонлаш учун Қуддусга боришарди.

Исо 12 ёшлигида улар одатдагидай узоқ йўл юриб Қуддусга боришди. Фисиҳ байрамини нишонлаш учун шаҳарга кўп одамлар келганди. Байрамдан сўнг, Юсуф ва Марям ўз уйига йўл олишди. Улар Исо бошқалар билан келяпти, деб ўйлашди. Аммо уни қариндошлари орасидан излаб топа олишмади.

Кейин улар Қуддусга қайтиб, Исони уч кун қидиришди. Охири уни излаб маъбадга боришди. Ўша ерда Исо дин муаллимлари орасида уларни тинглаб, саволлар бериб ўтирарди. Дин муаллимлари Исонинг гапларидан лол қолиб, унга саволлар бера бошлашди ва Исонинг жавобларига ҳайрон қолишди. Улар Исо Худонинг Қонунини яхши билишини кўришди.

Юсуф билан Марям роса ташвишланишди. Марям шундай деди: «Ўғлим, сени ҳамма жойдан қидирдик. Қаерда эдинг?» Исо унга жавобан: «Отамнинг уйида бўлишим кераклигини билмас эдингизми?» — деди.

Исо ота-онаси билан Носирага, уйига қайтиб кетди. Юсуф унга дурадгорлик ишини ўргатди. Нима деб ўйлайсиз, Исо ўсмирлигида қандай бола бўлган? У улғайгани сайин донолиги ошарди. Тангрининг ва одамларнинг назарида илтифотга сазовор бўларди.

«Сенинг иродангни бажаришдан завқ топаман, эй Тангрим, қонунинг қалбим тўридадир». (Забур 40:8)